СКАЧАТЬ
акс садоси бўлиб туюлади. Бу нидо ўн бир яшар гўдакнинг тасаввурига кандай сиғиши мумкин, дейишлари турган гап. Балки тинимсиз дард ва алам-уқубатлар етти яшарни етмиш яшардай доно қилиб қўяр. Балки адибга кейин шундай бўлиб туюлгандир. Бироқ у ўша ҳолатдан туғилганлиги, ўша ҳолат учун ҳақиқатлиги равшан. Мана шу қувғинлар, йўқчилик йўлдош бўлган кезларида туғилган адолатнинг эртами-кечми тантана қилажагига комил ишонч Назир Сафаровнинг бўлажак ҳаётида, унинг барча асарларида ўз изларини қолдириб ўтганлар. Ўша овознинг далдаси билан Назирқул Култепага қандай кириб борган бўлса, ўша овознинг далдаси билан ҳаёт, адабиёт оламига илк қадамларини ташлади. Ва ўша далда билан юрагини тўлқинлантирган, ўзига ниҳоятда яқиндан таниш бўлган мавзу ва масалаларда асарлар яратди. Назир Сафаровнинг асарларини ўқиганда, адиб ўзи қаламга олаётган мавзуни ҳар томонлама билиши, уни ғоят чуқур ўрганганлиги якқол кўриниб туради. У ҳеч қачон тахминан шундай бўлса керак деб ёзмайди. Унинг ёзганлари деярли ўз кўзи билан кўрганлари, ўзи кузатганлари, ўзи ишонч ҳосил қилганлари. Ёзувчи «Узоқни кўзлаган қиз» қиссасини жуда долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масалани ўртага ташлаш билан бошлайди. У аёллар меҳнати ҳақида фикр юритади ва ғоят қизиқ бир воқеани ҳикоя қилиб беради. Ёзувчи Фарғона далаларида газета топшириғи билан юрар экан, бир колхозда бўлади. Далада кун қизиғида ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашгиси келади. Уларнинг кунлик иш нормаларини билмоқчи бўлади. Лекин ишлаётган қизларнинг биронтасидан садо чиқмайди. Адиб саволни бир неча марта такрорлайди, фойдаси бўлмайди. Ниҳоят, жуда бўлмаса биттагина саволимга жавоб беринглар, нега далада эрлар кўринмайди, деб сўрайди. Қизлар бараварига: «Билмасак… Раис бувам биладилар», деб жавоб беришади ва яна юзларини яширганча кетмон чопишда давом этадилар. Адиб бу масаланинг охирига етолмайди. Лекин китобхонга уни изоҳлаб ўтирмасдан ечимини топиб беради. «Кеч кирди. Мен колхоз қишлоғини айланиб юрар эканман, кундузи далада кўринмаган эркакларнинг ҳаммасини қишлоқ чойхонасида чойхўрлик қилиб ўтирганларини кўриб ҳайрон қолдим». Шу воқеадан сал кейинроқ ёзувчи: «Ота-боболаримизнинг аёлларга ёрдам қилишдек олижаноб одатларини биз тарк эта бошлаганимиз, мени яна нотинч қила бошлаган эди…» дейди. Адиб масалага мана шундай очиқ ва рўй-рост ёндашади, мавзуни кенг очишга, унинг илдизларини, келажагини кўришга ҳаракат қилади.
Назир Сафаров халқ ичидан чиқиб вояга етган, халқнинг маърифати, фаровон ҳаёти, замонавий маданияти йўлида жон куйдириб келаётган зиёлилардандир. У халқнинг тилини, урф-одатларини жуда ҳам яхши билади. У ўз қаҳрамонларини, уларнинг хатти-ҳаракатларини, сўзларини, қилиқларини нозиклик билан кузатади, ҳис қилади, унинг қаҳрамонлари сўзлаганларида уларнинг ғазаби, нафрати, муҳаббати, ачиниш, хайрихоҳлик, олижаноблик ёки пасткашлик белгилари аён сезилиб туради. «Кўрган кечирганларим»да боласи эски мактабдан ноҳақ ҳайдалаётган она баджаҳл домлага ялиниб-ёлвориб кўндиролмагач,
СКАЧАТЬ