Название: Юрак - аланга: бадиалар
Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-988-6
isbn:
– Жимликни қаранг-а, – дедим».
Тўплар гумбурлаётган Днестр соҳилларида туриб адиб мана шундай лирик чекиниш қилади. Гап яна барча «эслашлар»нинг онаси ва маркази бўлган болалик хотираларига тақаляпти. Бу таассуротларнинг кучи қаршисида ҳатто жаҳаннам тўпларининг қалдироқлари ҳам ожиз қолганга ўхшайди. Лекин мен бу ўринда бошқа бир нарсани айтмоқчи эдим. Назир Сафаров бу асарда уруш фронтларида ўзбек жангчилари кўрсатган шижоат намуналаридан ҳикоя қилар экан, қаҳрамони Боис Эргашевнинг бошидан ўтган бир воқеани айтади. Жангларнинг бирида Боис Эргашев граната портлашида онтарилиб тушган тупроқ тагида қолиб кетади. Позиция вақтинча душман қўлига ўтади. «Эргашев қоронғи окопда ўликлар ёнида ётар экан, ўзининг тирик қолиши бир тасодиф эканини ўйлар эди. Командир уни мудофаачиларга бош қилиб, позицияни сақлаб туриш учун юборган ва у «Энг сўнгги нафасгача!» деб ўртоқлари билан онт ичган эди. Улар сўзларининг устидан чиқдилар. Ана, улар Эргашев билан ёнма-ён ётибдилар. Командир буйруғи бажарилмади-ку! Гвардиячи старшина Эргашевга ишониб топширилган позиция душман қўлига ўтиб кетди! Мана шундай оғир бир вазиятда Эргашев ўз жонини қутқариш устида эмас, позицияни қайта қўлга киритиш хусусида ўйлайди. У нима бўлмасин, жангчи унинг шаънига доғ туширмасликка интилади ва бунинг уддасидан чиқишга ўзида енгиб бўлмас бир куч ҳис қилади. У қайта ҳужумга ўтган жангчиларимизнинг йўлини тўсиб турган немис пулемётчиларига қарата ўт очади ва уларни саросимага солиб, жангчиларимизга йўл очади. Днестр плацдарми яна бизнинг қўлимизга ўтади. Бунда Боиснинг мардлиги муҳим роль ўйнайди. Мен буни ўқиганимда жазо отрядларининг манфур таъқибига учраб тиғи паррон бўлган оддий халқнинг Жиззах далаларида қочиб бориши ва ўн бир яшар ғоятда қўрқиб кетган Назирқулнинг онаси, опаларига берган кўмаги, чолнинг этагига ёпишиб олиб, лой ўрадан чиққан кезларини, Тожи холанинг қасос алангаланган сўзларини, эри мардикорликдан икки муштдек-муштдек қанд олиб келганда, буни данакдек-данакдек бўлакларга СКАЧАТЬ