Название: Юрак - аланга: бадиалар
Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-988-6
isbn:
Ойпопук! Сиз бехабарсиз. Ўлмас Умарбеков «Севгим, севгилим»дан сўнг яна қатор йирик асарлар яратди. Уларда тасвирланган энг сўлим қаҳрамонларнинг тақдири баъзан сизникига ўхшаш, табиатларида эса сизни му ҳибларингизга севимли қилган талай фазилатлар бор. Мен бу гапларни сизга шунинг учун ёзмоқдаманки, Ўлмас Умарбековни санъаткор сифатида элга танитган Гулчеҳра, Сайёра, Мунис сингари қаҳрамонларнинг бунчалар яхши чиқишига сиз сабаб бўлдингиз. Буларни яратишга ёзувчини сиз илҳомлантирдингиз. Омадли эр яхши хотинга омад ёр ёзувчи яхши қаҳрамонга дуч келади ва бундан бир умрлик илҳом ижодга рағбат олади.
Сиз Ўлмас Умарбековнинг илк кашфиёти бўлганлигингиз билан қувонтирган эдингиз. Чунки, назаримда, адиб сизни топгач, сиз билан бирга адабиётда ўзининг ҳам йўлини топди. У ҳатто «Ёз ёмғири»да табиатан бутунлай сизга ёт Мунисхонни тасвирлаганда ҳам, кўз ўнгида сиз тургандай бўлиб кўринасиз. Сизга қараб туриб, у, Мунисхонни сизнинг аксингиз килиб яратгандай. Чунки бугунги кунларда, ҳаётда Мунисхон деганлар анча-мунча кўпая бошлади.... Лекин… бу ҳақда кейин, унинг ўзига ёзаман.
Попук! Сиз олтмишинчи йил ўрталарида жуда кўп китобхонларни ўзингизга мафтун қилиб қўйган эдингиз. Мен бунинг сабабларини ўйлайман. Адабиётимизда ўн етти ёшдаги сиз каби жозибали қизлар образи йўқмиди? Бор эди. Аммо ҳамма гап шундаки, сиз Ўлмас Умарбеков ихтиросида ўзгача бир тароватга, ўзгача латифликка эга бўлдингиз. Сиз замон кишисисиз. Сизнинг томирингизда нотинч, серғулу бир қон кезиб юради: бу – ёшликнинг тинчимас ва тинчитмас қони. Сиз ота-онасиз ўсдингиз, бошингизга тушган қийинчиликлар қалбингизни юмшоқ қилиб қўйди. Сиз ҳар мисқол яхшиликнинг кадрига етиш, уни умр бўйи эъзозлашга ўргандингиз. Отадан ортиқ оталик қилган СКАЧАТЬ