Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 6

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ беғубор, сўнгги вақтларда бирор қиз билан яқин алоқада бўлмаган сквош жиннисисиз.

      – Шунақага ўхшайди, – ҳайрон бўлиб тасдиқлади Девид.

* * *

      Мана шу зайлда ҳафталар ўтиб борарди. Бир куни кечки овқат устида Беккер уни саволларга кўмиб ташлади.

      У математикани қаерда ўрганган?

      Қандай қилиб МХАга келиб қолган?

      Шунчалар мафтункор бўлишига сабаб нима?

      Сьюзан уялганича ёшлигида иркит ўрдакча бўлганини тан олди; баланд бўйига мос тушмаган ўта ингичка қомати, бунинг устига тишига ўрнатилган брикетлар уни баттар бесўнақай кўрсатганини кулиб эслади. Сьюзаннинг Клара холаси бир марта қизнинг ақлга лиқ тўла мияси унга бесўнақай яратгани учун Худонинг узри деб айтган экан.

      «Жуда эрта сўралган узр. Агар Худо Сьюзаннинг келажакда бундай соҳибжамолга айланишини билганида борми…» – ўйлади Беккер.

      Сьюзаннинг криптографияга қизиқиши юқори мактабда ўқиб юрган кезлари бошланганди. Бир куни компьютер клубининг ёш президенти Фрэнк Гутмен унга севги мактубини ёзди ва хатни рақамли дастур билан шифрлаб қўйди. Мактубни очиб, уни ўқий олмагач, Сьюзан унинг сирини айтишини сўраб Фрэнкка ёлворди, лекин йигитча кўзларини сузганича илтимосни рад этди. Қиз шаҳд билан мактубни ушлаб уйига йўл олди, бутун тунни чироқ ёруғида ёзувлар сирини аниқлашга сарфлаб, мижжа қоқмади, ниҳоят тонгга яқин ҳар бир рақам маълум бир ҳарфни ифода этишини тушуниб етди. Эҳтиёкорлик билан кодни жой-жойига қўйиб чиққач, мўъжизадан лол қолди: турфа хил маънисиз рақамлар кўз ўнгида бетакрор шеърни намоён қилганди. Ўша оний лаҳзаларда кодлар ва криптографияга қизнинг ишқи тушиб қолди ва бутун ҳаётининг мазмунига айланди.

      Деярли йигирма йилдан сўнг математика бўйича Жон Хопкинс университетида магистрлик даражасини қабул қилгач, қиз машҳур Массачусетс университетида тўлиқ грант асосида рақамлар назариясини ўрганди ва «Қўлланма дастурлар учун криптография методлари, протоколлар ва алгоритмлар» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илмий ишининг довруғи университетдан ташқарига ҳам ёйилган шекилли, орадан бироз вақт ўтиб, Сьюзан МХАдан қўнғироқ ва самолёт чиптасини қабул қилиб олди.

      Криптография билан шуғулланувчи ҳар бир киши МХА ҳақида яхши хабардор бўлиб, у Ер юзидаги энг ақлли криптографлар учун бошпана эди. Ҳар баҳор хусусий тармоқ фирмалари юқори салоҳиятга эга ишчи-ходимларни қидириб топиб, улар билан маош масаласида бир тўхтамга келар, МХА эса бу жараённи диққат билан кузатиб, тайёр вариантлар орасидан энг муносибларини мўлжал қилар ва осмондан тушгандек улар олдида хусусий корхоналардан кўра икки баробар манфаатли таклиф билан пайдо бўларди. МХА нимани истаса, шуни сотиб олади. Бу ёзилмаган қонун. Сьюзан учрашувни сабрсизланиб кутганича Вашингтонга учиб келгач, уни аэропортда МХА ҳайдовчиси кутиб олиб, Форт Мидига елдек учириб олиб кетди.

      МХА қароргоҳида Сьюзан ўзига ўхшаб иш таклифини олган яна қирқ бир кишига дуч келди. Ўша вақтлари йигирма саккиз ёшга кирган Сьюзан Флетчер улар орасида нафақат энг ёш, балки ягона аёл номзод ҳам эди. Ташриф ахборот алмашиш учун чақирилган йиғилишдан кўра кўпроқ номзодларнинг ақлий салоҳиятини ўлчайдиган текширувга айланиб кетди. СКАЧАТЬ