Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 4

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ раҳми келди шекилли, унга нималар бўлаётганини тушунтиришга уринди. Юқоридаги ажи-бужи матн аслида код – рақамли ахборот бўлиб, ундаги сонлар ва ҳарфлар шифрланган сўзларни ифода этарди. Криптографларнинг вазифаси мана шу кодларни ўрганиб, уларнинг остида қандай хабар беркитилганини аниқлашдан иборат эди. Шифрланган хабарнинг асл нусхаси мандарин тилида ёзилган бўлиши мумкин деган тахмин билан улар хитой ва япон тиллари бўйича энг кўзга кўринган мутахассис ҳисобланган Девидни МХАга таклиф қилишганди; у мандарин тилидан белгиларни таржима қилиши орқали криптографларга матнни расшифровка қилишда ёрдам бериши кўзда тутилганди.

      Келаси икки соат давомида Беккер мандаринча белгиларнинг битмас-туганмас оқимини таржима қилиш билан шуғулланди. Аммо ҳар сафар уларга янги таржимани тақдим этганида криптографлар кодлар мос келмаётганини билдириб, инкор маъносида бош чайқарди. Ёрдамга жон-жаҳди билан бел боғлаган Девиднинг миясига тўсатдан бир фикр келди: унга кўрсатилган барча белгиларда умумий бир жиҳат бор эди. Улар нафақат мандарин тилининг, балки канжи алифбосининг ҳам бир қисми ҳисобланарди. Бу маълумотнинг фойдаси тегиб қолар деган ниятда атрофдагиларга айтганида ғала-ғовурга тўлган хонада бир зум жимлик чўкди. Стулда ўтирганича бир-бирига улаб сигарет тутатаётган Морантей исмли найнов киши Беккерга юзланиб, ишончсизлик билан деди:

      – Бу белгилар кўп маъноли демоқчимисиз?

      Беккер бош ирғади ва канжи бироз ўзгартирилган хитойча белгиларга асосланган япон ёзув тизими эканлигини тушунтирди.

      – Мен сизларга мандаринча таржимани бераётгандим, чунки ўзингиз мендан шуни сўрагандингиз, – деб қўшиб қўйди у.

      – Ё парвардигор! – Морантей иҳраб юборди. – Канжидан фойдаланиб кўрайлик қани.

      Девид энди белгиларни канжи ёзуви бўйича таржима қилишни бошлади ва бу кутилмаганда ижобий натижа бериб, криптографларни ҳайратга солди.

      Девидга таржима жараёнида белгиларни кетма-кет тарзда эмас, балки тартибсиз ҳолда беришларидан ажабланганида, Морантей «шундай қилсаккина сиз нима таржима қилаётганингизни билмайсиз, бу эса шахсий хавфсизлигингиз учун муҳим», деб таъкидлади.

      – Хавфсизлигим учун?

      Йигит кулиб юборди, лекин атрофдагиларнинг жиддий нигоҳларини кўриб, чеҳраси тундлашди.

      Ниҳоят кодни ечиб бўлишди, Беккер уларга қандай махфий ахоротни аниқлашда ёрдам берганига ақли етмаса-да, бир нарсани аниқ тушунди – МХАда расшифровка масаласи алоҳида аҳамият касб этаркан; буни йигитнинг ҳамёнига солиб қўйилган чек унинг университетдаги бир ойлик маошидан ҳам кўпроқ экани ҳам тасдиқларди.

      Бугунги иш йигит кутганидан кўра узоқроқ вақт олганди, шу сабаб унинг хаёлини ҳозир иложи борича тезроқ шанба куни тушликдан сўнг ўтказиладиган сквошга кечикмасдан етиб бориш банд этганди. Шу сабабдан асосий йўлакдаги бир нечта текширув пунктлари бўйлаб шошганича ортга қайтаркан, тўсатдан Девидни чиқиш эшиги ёнида қўлига телефон ушлаб олган соқчи тўхтатди:

      – Жаноб Беккер, шу ерда кутиб туринг, илтимос.

      – Нима СКАЧАТЬ