Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 2

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ сатҳидан тўққиз минг метр баландликда Девид Беккер Learjet 60 самолётининг митти деразасидан ташқарига тикилиб ўтирарди. Кабинада телефондан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришгани учун Сьюзанга қўнғироқ қилиш имконини тополмаган йигит бироз асабийлашаётганди.

      «Жин урсин, ўзи нималар қиляпман бу ерда?» – ғудраниб ўзидан-ўзи сўради Девид, саволнинг жавобини яхши билса-да: рад жавобини бериб бўлмайдиган одамлар Девидни олиб кетаётган эди.

      – Жаноб Беккер, – радиокарнай ғичирлаб овоз берди. – Ўттиз дақиқада манзилга етиб борамиз.

      Беккер хўмрайганича «тушундим» дегандек бошини силкиди. Ажойиб. У дераза пардасини тушириб, ухлашга ҳаракат қилди. Лекин хаёллари йигитни беихтиёр Сьюзан томон етаклади…

      Учинчи боб

      Сьюзан ўзининг Volvo автомобилини уч метрлик баланд пўлат панжара ёнида тўхтатди. Ёшгина соқчи машина томига қўлини қўйиб, сўради:

      – Шахсни тасдиқловчи ҳужжатингизни кўрсатсангиз, илтимос.

      Сьюзан индамасдан керакли ҳужжатни қўриқчига топширгач, ярим дақиқа давом этадиган компьютер сканер текшируви тугашини кутди. Ниҳоят, соқчи ҳужжатни текшириб бўлиб, бошини кўтарди ва «миннатдорман, мисс Флетчер» деб ҳужжатни қайтариб берди, шу аснода боши билан сезилар-сезилмас имо қилди ва баҳайбат дарвоза ланг очилди.

      Яна тахминан саккиз юз метрдан кейин Сьюзан электр панжарага яқинлашди ва шахсни тасдиқлаш жараёни қайтадан бошланди. Бошқа вақтлари қайта-қайта текширувлар парвойига ҳам келмаган қизга бугун ҳаммаси ортиқча туйилди. «Қўйсангизчи, йигитлар, ахир мен бу ердан миллион марта ўтаман», деб ўйлади у ичида.

      Ниҳоят, сўнгги текширув нуқтасига яқинлашгач, паканароқ, ёнида иккита филдек бўрибосар итни эргаштирган, автомат тақиб олган навбатчи соқчи Сьюзаннинг машина рақамига қаради ва қўли билан ичкарига киришга ишора қилди. Икки юз метрдан ошиқроқ масофани босиб ўтгандан кейин ишчи ходимлар учун мўлжалланган машина қўйиш жойига кирди. «Ишонгим келмайди, йигирма олти минг хизматчига эга, бюджети ўн икки миллиард долларни ташкил қиладиган ташкилотда қандай муаммо бор эканки, дам олиш куни ёрдамим зарур бўлиб қолди, тавба…» Шу каби фикрлар билан Сьюзан машинасини доимий жойига тўхтатди ва моторни ўчирди.

      Атрофи ўтлоқ билан қопланган йўлакни босиб ўтиб, асосий бинога киргандан кейин бинонинг Сьюзан ишлайдиган қисмига олиб борадиган деразасиз туннелга етиб келди. Кириш олдида ўрнатилган овоз сканери сўнгги текширув мосламаси эди.

      Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА)

      Криптография бўлими

      Фақат ваколатли ходимлар учун

      Қуролланган соқчи Сьюзанни кўриб ажабланганини яширмади:

      – Хайрли кун, мисс Флетчер. Бугун келишингиздан бехабар эдим.

      – Салом, Жон. Ўзим ҳам бехабар эдим бундан, – ҳорғин жилмайиб жавоб берди Сьюзан ва параболик микрофонга эгилиб, тиниқ овозда: – Сьюзан Флетчер, – деди. Компьютер дарҳол унинг товушини таҳлил қилиб, тасдиқлади ва эшик очилишга рухсат берилди. Сьюзан СКАЧАТЬ