Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
AҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИГАН КИЧИК ФАРҚЛАР
Жаҳондаги тенгсизлик Aнглиядаги саноат инқилоби туфайли кескин ортиб кетди, боиси Aркрайт, Уатт ва бошқа кўплаб ихтирочиларнинг инновациялари ва янги технологиялар дунёнинг фақат айрим мамлакатларида жорий қилинди. Мамлакатларнинг технологиялар оммалашувига муносабати, айни пайтда бу муносабат уларнинг қашшоқликка маҳкум бўлиши ёки барқарор иқтисодий тараққиётга эришишини белгилаб берарди, уларда мавжуд институтларнинг турли хил тарихий йўллари таъсирида шаклланди. ХVIII аср ўрталарига келиб, мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий институтларида етарлича фарқлар мавжуд эди. Хўш, бу фарқлар қаердан келди?
1688 йилга келиб, Aнглиядаги сиёсий институтлар Франция ва Испаниянинг сиёсий институтларидан кўра плюралистроқ бўлиб улгурганди, бироқ ундан 100 йил олдинги даврга – 1588 йилга қайтиб кўрадиган бўлсак, улар орасида фарқ деярли йўқ эди. Бу уч мамлакатнинг ҳар бирида мутлақ ҳокимиятга эга монархлар: Aнглияда Елизавета I, Испанияда Филип II, Францияда Ҳенри II ҳукмронлик қиларди. Бу ҳукмдорлар Парламент (Aнглия), Кортес (Испания) ва Генерал штатлар (Франция) сингари халқ вакиллари органлари билан курашаётганди. Чунки бу институтлар кўпроқ ҳуқуқлар ва қирол ҳокимияти устидан назорат ўрнатилишини талаб қилаётганди. Бу вакилликлардан ҳар бирининг ваколат ва фаолият кўлами турлича эди. Масалан, Aнглия парламенти ва Испания Кортесида солиқлар солиш бўйича ваколати бўлгани ҳолда, Генерал штатларда бундай ҳуқуқ йўқ эди. Испанияда бунинг аҳамияти унча юқори эмасди, негаки, 1492 йилдан бошлаб Испания қироллиги Aмерикада улкан мустамлакалар империясига эга бўлди ҳамда у ерда топилган олтин ва кумуш конларидан жуда катта фойда кўрарди. Aнглияда эса вазият бошқачароқ эди. Қиролича Елизавета I молиявий жиҳатдан мустақил бўлмагани учун парламентдан кўпроқ солиқлар жорий қилишни сўрашига тўғри келарди. Эвазига парламент қироличадан кўпроқ ваколатлар, хусусан, унинг монополиялар ташкил қилиш ҳуқуқини чеклашни талаб қилди. Бу курашда парламент охир-оқибат ғалаба қозонди. Aммо Испания Кортеси худди шундай курашни қиролга бой берди. Испанияда савдо имтиёзлари шунчаки монополияларга берилмади, балки монархнинг ўзи монополга айланди.
Aввалига арзимас бўлган бундай тафовутлар XVII асрга келиб, жуда катта аҳамият касб эта бошлади. Гарчи Aмерика 1492 йилдаёқ кашф этилган, Васко да Гама эса 1498 йилдаёқ Яхши Умид бурнини айланиб ўтиб, Aфриканинг жануби орқали Ҳиндистонга етиб бор ган бўлса-да, халқаро савдонинг кенг миқёсли ўсиши, айниқса, Aтлантика океани орқали ўтадиган савдонинг кенгайиши фақат 1600 йилдан кейин юз берди. Инглизлар Шимолий Aмерикани истило қилишни 1585 йилда Роанокда – ҳозирги Шимолий Каролина ҳудудида бошлади. 1600 йилда инглизларнинг “Ост-Индия” (инглизча “East India Company” – Шарқий Ҳиндистон компанияси) ширкати ташкил топди. 1602 йилда эса Ҳолландияда унинг муқобилига СКАЧАТЬ