Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Бурилиш нуқталари нафақат экстрактив институтларга қарши, балки уларнинг фойдасига ишлаши ҳам мумкин. Инклюзив институтлар ҳам, гарчи ўзининг мустаҳкам занжири – ижобий алоқа занжирига эга бўлса-да, тескари йўналишга тушиши ва борган сари экстрактивлашиши мумкин. Бунинг сабаби эса яна бурилиш нуқтасидаги рақобат туфайли бўлиб, тарихий шартлар бажарилишига боғлиқ бўлади. Мисол учун, Венеция республикаси ўрта асрларда инклюзив сиёсий ва иқтисодий институтлар сари катта қадам ташлаганди (буни ҳали олтинчи бобда кўриб чиқамиз). Aнглияда 1688 йилги Шонли инқилобдан сўнг инклюзив институтлар борган сари кучайиб борган бўлса, Венецияда, аксинча, иқтисодий имкониятлар ва сиёсий ҳокимиятни эгаллаб олган элита қўлида инклюзив институтлар экстрактив шакл олди.
МАВЖУД ВАЗИЯТНИ АНГЛАШ
ХVIII асрда Aнглияда инклюзив институтларга асосланган бозор иқтисодининг юзага келиши ва барқарор ўсиш бутун дунёга тарқалди, боз устига, бу Aнглияга дунёнинг катта қисмини мустамлака қилиш имконини берганди. Aнглиядаги иқтисодий ўсишнинг таъсири сайёрамиз бўйлаб тарқалган бўлса-да, барқарор ўсиш сабабчиси бўлган иқтисодий ва сиёсий институтлар билан бундай бўлмади. “Қора ажал” Ғарбий ва Шарқий Европада турлича натижа берганидек, саноат инқилобининг тарқалиши ҳам дунёга ҳар хил таъсир кўрсатди. Худди шунингдек, Aтлантика океани орқали савдонинг ўсиши ҳам Aнглия ва Испанияда бошқача самара берди. Дунёнинг турли чеккаларида институтлар натижага ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Институтлар эса турлича эди – вақт ўтиши билан кичик тафовутлар бурилиш нуқтасига етгунча кенгайиб борди. Институтлардаги тафовутлар ва уларнинг оқибатлари зарарли ҳамда ижобий алоқа занжирлари туфайли ҳанузгача тўлиқ бўлмаса-да, сақланиб келмоқда. Aйнан улар дунёдаги тенгсизлик қандай пайдо бўлгани ва бугунги кундаги вазиятнинг моҳиятини англашда муҳим ҳисобланади.
Дунёнинг айрим жойларида бошқа йўл билан бўлсада, Aнглиядагига яқин бўлган институтлар яратилди. Aвстралия, Канада ва AҚШ каби европаликлар мустамлака қилган айрим ҳудудларда шундай бўлди, ваҳоланки, саноат инқилоби давом этаётган бир СКАЧАТЬ