МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 44

СКАЧАТЬ ер эгалари кўпроқ ерларни ўзлаштиришни ва мулкларини кенгайтиришни бошлади. Ҳолбуки, шусиз ҳам уларнинг мулки Ғарбий Европадаги феодалларникидан каттароқ эди. Шаҳарлар борган сари кичрайиб, аҳолиси камайиб борди. Ишчилар эса эркинроқ бўлиш ўрнига аввалги эркидан ҳам маҳрум бўла бошлашди.

      Бунинг асоратлари 1500 йилдан сўнг, Ғарбий Европада шарқда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: буғдой, жавдар ва чорвага талаб пайдо бўлганида яққол намоён бўлди. Aмстердамга импорт қилинадиган жавдарнинг саксон фоизи Эльба, Вистула ва Одер дарёлари водийларидан келарди. Тез орада Ҳолландияда ўсиб бораётган ташқи савдонинг ярми Шарқий Европа ҳиссасига тўғри келди. Ғарбда талаб ўсиб борар экан, шарқдаги ер эгалари маҳсулот ҳажмини ошириш мақсадида ишчи кучи устидан назоратни кучайтирди. Ўрта асрлар бошидагидан кўра бошқачароқ ва оғирроқ бўлган янги тизим “Феодализмнинг иккинчи даври” номини олди. Феодаллар ижарачиларига берилган ер учун солинган солиқ миқдорини ошириб, ҳосилнинг ярмини олиб қўя бошлади. 1533 йилда Корчиндаги (Польша) феодаллар учун қилинган барча ишларга пул тўланарди. XVII аср бошларига келиб эса ишчиларнинг қарийб ярми ҳақ тўланмайдиган мажбурий меҳнатга маҳкум қилинди. 1500 йилда Мекленбургда (Шарқий Германия) ишчилар йилига бир неча кун текинга ишлаб беришларига тўғри келган бўлса, 1550 йилда ҳафтасига бир кун, 1600 йилда эса ҳафтасига уч кун текинга ишлаб бериш шарт қилинди. Ишчиларнинг фарзандлари хўжайин учун йиллар давомида текинга хизмат қилишга мажбур эди. Венгрияда 1514 йилда феодаллар ер устидан мутлақ ҳукмронликка эга бўлган. Қонунга кўра, ҳар бир ишчи ҳафтасига бир кун текинга ишлаб бериши керак эди. 1550 йилда ҳақ тўланмайдиган кунлар ҳафтасига икки кунга оширилган бўлса, аср охирига келиб, бу ҳафтасига уч кунга етказилган. Ўша пайтда бундай қонунлар татбиқ қилинган қарам деҳқонлар қишлоқ аҳолисининг 90 фоизгача бўлган қисмини ташкил қиларди.

      1346 йилда Ғарбий ва Шарқий Европа ўртасида сиёсий ва иқтисодий институтлар борасида кичик фарқлар бор эди, 1600 йилга келиб, улар бошқа-бошқа дунёларга айланди. Ғарбда ишчилар феодал бадаллар, ўлпон ва тартиблардан озод бўлиб, ўсиб бораётган бозор иқтисодининг муҳим қисмига айланди. Шарқда эса ишчилар ҳам иқтисодий жараёнлар иштирокчиси бўлсада, ғарбдаги талаб бўйича озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган қарам деҳқонлар сифатида қолди. Бу ҳам бозорга асосланган иқтисод эди, аммо инклюзив шаклда эмасди. Институционал фарқланиш ўзаро тафовутлари дастлаб жуда кичик бўлган икки минтақада юз берган вазиятнинг ҳосиласи эди: шарқда феодаллар яхшироқ уюшган бўлиб, улар кўпроқ ҳуқуқ ва доимий ер-мулкларга эга эди. Шаҳарлар ҳали кичик ва заиф, деҳқонлар эса яхши уюшмаган эди. Тарих учун бу тафовутлар мўъжаз туюлиши мумкин. Aммо шарқ ва ғарб ўртасидаги мана шундай арзимас фарқлар “қора ажал” туфайли феодал тартибга путур етган бир вақтда бу ҳудудларнинг аҳолиси ҳаёти ҳамда ривожланиш йўлини танлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

      “Қора ажал”нинг бурилиш СКАЧАТЬ