МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 47

СКАЧАТЬ ҳамда ўзаро боғлиқлик туфайли юзага келган ўтиб бўлмас тўсиқлар мавжуд. Бу мустаҳкам алоқа занжири зарарли алоқа занжирини пайдо қилади. Мавжуд вазиятдан манфаатдор кишилар бадавлат ва яхши уюшган бўлиб, улар иқтисодий имтиёзлари ва сиёсий қудратини олиб қўядиган катта ўзгаришларга қарши самарали кураша оладилар.

      Бурилиш нуқтаси юз берган пайтда, аҳамият касб этадиган майда фарқлар айнан институтлардаги дастлабки тафовутлар бўлиб, улар мамлакатларнинг ҳар хил реакцияларига сабаб бўлади. Aйнан шунинг учун институтлардаги нисбатан кичик тафовутлар Aнглия, Франция ва Испаниянинг бутунлай бошқа ривожланиш йўлларидан кетишига олиб келди. Бу йўллар европаликларга трансатлантик савдо муносабатлари орқали иқтисодий имкониятларни яратган бурилиш нуқтасининг натижаси бўлди.

      Бурилиш нуқталарида ҳаттоки кичик тафовутлар ҳам улкан аҳамият касб этади ва, табиийки, институтлардаги фарқ қанча катта бўлса, мамлакатлар танлаган ривожланиш йўлларидаги фарқ ҳам шунча катта бўлади. 1588 йилда Aнглия ва Франциядаги институтларнинг фарқи кичик бўлган бўлса, Ғарбий ва Шарқий Европа ўртасидаги тафовут анча каттароқ эди. Ғарбда Aнглия, Франция ва Испания каби кучли марказлашган мамлакатларда яширин конституциявий институтлар (парламент, Генерал штатлар ва Кортес) мавжуд эди. Қолаверса, уларнинг иқтисодий институтларида ҳам бирмунча муштараклик бор эди, масалан, крепостнойлик ҳуқуқи мавжуд эмасди.

      Шарқий Европанинг йўриғи бошқа. Масалан, Польша–Литва қироллиги Шляхта деб аталган элита табақа томонидан бошқарилган, улар ҳатто қиролларни сайлаш учун сайлов ўтказа оладиган даражада қудратли эди. Қирол ҳокимияти “Қуёш қирол” – Людовик ХIV давридаги Франция каби авторитар бўлмаса-да, шляхтанинг бошқаруви чекланмаган ва экстрактив сиёсий институтлар Франциядаги билан бир хил эди. Шляхта мамлакатдаги ерлар ва бир жойдан бошқа жойга кўчиш ҳамда бошқа иқтисодий ҳуқуқлардан маҳрум қарам деҳқонларнинг аксариятига эгалик қиларди. Янада шарқроқда – Россияда эса император Пётр I ўзининг чекланмаган ҳокимиятини Людовик ХIV дан ҳам қаттиқроқ ва анчагина экстрактивроқ кўринишда мустаҳкамлаётганди. 8-харита ХIХ аср бошида Ғарбий ва Шарқий Европа ўртасидаги фарқ кўламини кўриш имконини беради. Унда 1800 йилда крепостнойлик институти қайси мамлакатларда мавжуд бўлгани ва қайсиларида бўлмаганини кўриш мумкин. Тўқ ранг крепостнойлик сақланиб қолган мамлакатларни ифодаласа, оч рангдаги мамлакатларда бу ҳуқуқ бекор қилинган. Харитада Шарқий Европанинг тўқ рангга, Ғарбий Европанинг эса оч рангга бурканганини кўриш мумкин.

      8-харита. 1800 йилда Европада крепостнойлик.

      Шунга қарамасдан, Ғарбий Европадаги институтлар шарқдагилар билан доим ҳам катта фарқ қилмаган. Aввалроқ гувоҳ бўлганимиздек, улар ХIV асрда, тўғрироғи, 1346 йилда “қора ажал” тарқалгандан сўнг фарқлана бошлаган. Ғарбий ва Шарқий Европадаги сиёсий ҳамда иқтисоий институтларда кичик тафовутлар СКАЧАТЬ