Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Қолаверса, экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисодий ўсишни кафолатлаган шартлар, табиийки, мустаҳкам бўлмайди. Улар заволга учраши ёки экстрактив институтлар ўзлари яратган кураш натижасида осонгина йўқ қилиниши мумкин. Дарҳақиқат, экстрактив сиёсий ва иқтисодий институтлар бойлик ва ҳокимиятнинг тор элита қўлида тўпланишига олиб келар экан, ўзаро низо учун шароит яратади. Aгар бошқа бир гуруҳ мавжуд элитадан устун келиб, ўрнини эгалласа ва давлатни қўлга олса, улар ҳокимият ва бойликларга эга чиқади. Охир-оқибат, қудратли мамлакатда ҳокимиятни эгаллаш учун кураш доим яширин бўлади, бу кураш борган сари кучайиб, режимларнинг қулашига олиб келади, чунки кураш фуқаролар урушига айланиб кетса, баъзан давлат бутунлай таназзулга учрайди. Қадимги Рим ва Майялар империялари қулаши бунга мисол. Бунинг сабабларидан бири шуки, гарчи экстрактив институтларга эга мамлакатда дастлаб ҳокимият марказлашувининг муайян даражасига эришилганда ҳам, у давомли бўлмайди. Ҳақиқатан, экстрактив институтлар устидан бошқарувни қўлга олиш учун кураш кўпинча марказлашган давлатнинг йўқолишини кафолатлайдиган фуқаролар уруши ва кенг миқёсли қонунсизликка олиб келади (тропик Aфриканинг аксарият, Лотин Aмерикаси ва Жанубий Осиёдаги айрим мамлакатларидаги каби).
Ниҳоят, ривожланиш экстрактив сиёсий бошқарув ва инклюзив сиёсий институтлар ёрдамида юз берса (Жанубий Кореяда бўлгани каби), иқтисодий институтлар экстрактивлашиб бориши ва ўсишининг тўхтаб қолиш хавфи доим бўлади. Вақт ўтиши билан сиёсий қудратга эга бўлганлар қўлларидаги ҳокимиятни рақобатни чеклаш, ўзларининг даромадларини ошириш ва ҳаттоки бошқаларнинг мулкларини тортиб олиш йўлида ишлатиш фойдали бўлади, деган фикрга боришлари мумкин. Сиёсий институтлар экстрактивдан инклюзивга ўзгармагунча, ҳокимиятдан истаганча фойдаланиш ваколати мавжуд экан, бу охир-оқибат иқтисодий ўсишнинг энг муҳим негизларини барбод қилади.
4
КБУИРЧИИЛКИФША РНҚУЛҚАТРА СВИА: ТАРИХ ЮКИ
ЎЛАТ ЯРАТГАН ДУНЁ
1346 йилда бубон ўлати (“қора ажал”) Дон дарёсининг Қора денгизга қуйилишидаги Тана порт шаҳрига етиб борди. Каламушлардаги бургалар орқали тарқаган ўлат Буюк ипак йўли орқали Хитойдан савдогарлар билан бирга келди. Генуялик савдогарлар туфайли каламушлар ўлатни ва уни юқтирган бургаларни Танадан бутун Ўртаер денгизига тарқатади. 1347 йилнинг бошларига келиб, ўлат Константинополгача етиб боради. 1348 йилнинг баҳорида СКАЧАТЬ