МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 41

СКАЧАТЬ самарасиз фойдаланилган ресурсларни саноатга йўналтира олган эди.

      Экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисо дий ўсишнинг иккинчи тури мавжуд тузум инклюзив иқтисодий институтларнинг қисман ишлашига рухсат берган ҳолда юз беради. Экстрактив сиёсий институтларга эга кўп мамлакатлар бунёдкор бузғунчилик қўрқуви туфайли инклюзив иқтисодий институтлардан қочади. Бироқ турли мамлакатларда элитанинг ҳокимиятга эгалик қилиш даражаси турлича бўлади. Aйрим мамлакатларда элитанинг мавқеи мустаҳкам бўлиб, сиёсий ҳокимиятга таҳдидлардан етарлича ҳимояланган. Шунинг учун улар айрим инклюзив иқтисодий институтларга рухсат бериши мумкин. Ёки тарихий вазият шундай бўлиши мумкинки, унда айрим инклюзив иқтисодий институтларга эга экстрактив сиёсий тузум мерос қилиб олинади ва янги раҳбарият уни тақиқламасликка қарор қилади. Бу экстрактив сиёсий институтлар шароитида иқтисодий ўсиш юз беришининг иккинчи кўринишидир.

      Жанубий Кореянинг генерал Пак Чон Ҳи даврида жадал саноатлашишга эришгани бунга мисолдир. Пак Чон Ҳи 1961 йилда ҳарбий тўнтариш йўли билан ҳокимиятга келган. У AҚШ қўлловига эга эди ва иқтисодий институтлар асосан инклюзив бўлган мамлакатни бошқаради. Пак Чон Ҳининг ҳокимияти авторитар бўлса-да, мавжуд ҳукумат иқтисодий ўсишни таъминлашдан хавф сезмайди ва фаол равишда уни қўллабқувватлайди. Чунки сиёсий режимнинг асосий таянчи экстрактив иқтисодий институтлар эмас эди. Совет Иттифоқи ва экстрактив сиёсий институтлар шароитида ўсишга эришган бошқа мамлакатлар мисолидан фарқли равишда, 1980-йилларда Жанубий Кореядаги экстрактив сиёсий институтлар инклюзив институтларга эврилди. Бу муваффақиятли эврилиш бир қатор омилларнинг жамланиши туфайли содир бўлди.

      Ўтган асрнинг 70-йилларига қадар Жанубий Кореядаги иқтисодий институтлар етарлича инклюзив бўлиб улгурганди: улар экстрактив сиёсий институтларнинг асосий унсурларидан бирини қисқартиришга эришдилар – элитанинг ўзи ёки армиянинг сиёсатдаги яккаҳокимлигидан оладиган фойдаси камайтирилди. Мамлакатда даромадларнинг бирмунча тенглиги элитада плюрализм ва демократиядан қўрқишни камайтирганди. AҚШнинг таъсири ва, айниқса, Шимолий Корея хавфи қаршисида кучли демократик ҳаракат ҳарбий диктатуранинг узоқ вақт ҳукмронлик қилмаслиги омили бўлди. Гарчи Генерал Пакнинг 1979 йилда ўлдирилиши ортидан Чон Ду Ҳван бошчилигида бошқа бир ҳарбий тўнтариш юз берган бўлса-да, 1992 йилдан бошлаб Чоннинг меросхўри Но Те У сиёсий ислоҳотларни бошлади. Унинг ислоҳотлари плюралистик демократия мустаҳкамланишига олиб келди. Aлбатта, бунга ўхшаш сиёсий ўзгариш Совет Иттифоқида юз бермади. Натижада советча иқтисодий ўсишнинг манбалари тугаб, 80-йилларда иқтисод чўка бошлади ва 90-йилларга келиб бутунлай завол топди.

      Хитойдаги бугунги ўсишнинг СССР ва Жанубий Корея билан бир қанча ўхшашликлари бор. Хитой тараққиётининг дастлабки босқичи қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кескин бозор ислоҳотлари билан юз бергани ҳолда, СКАЧАТЬ