Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 22

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ узоқ, саҳрода озиқ топиш мушкул, захиранг қани?

      Абу Туроб деди:

      – Саҳрода кўпроқ яхши ҳамроҳ керак.

* * *

      Энг шарафли қалб – Аллоҳ таоло фаҳм нури билан ёритган, мунаввар этган, Аллоҳ зикри билан тирик қалбдир.

* * *

      Аллоҳ таоло ҳар бир замонда ўша замон аҳли муаммоларини замон уламолари тилига қўйиб гапиртиради.

      12. АҲМАД АЛ-ХУЗРАВИЯ АЛ-БАЛХИЙ

      Хуросон машойихларининг улуғи Аҳмад Хузравия тариқат ва ҳақиқат ичра комил, маърифат ва тавҳид илмида камолотга эришган, тариқат тасарруфчиси эди.

      Аҳмад Хузравия VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи чорагида Балхда яшаган. Ҳотам Асаммнинг муриди бўлган. Абу Туроб Нахшабий, Иброҳим Адҳам, Яҳё Маъоз, Ҳотам Асамм билан ҳамсуҳбат бўлган. Аҳмад Хузравия бир неча марта Макка ва Мадинада бўлган. Ҳаж сафарларидан бирида Нишопур ва Бистом шаҳарларида бўлиб, машҳур донишмандлар Абу Ҳафс Ҳаддод, Боязид Бистомийнинг муборак нафасларидан файз топган. Аҳмад мурувват ва футуват бобида мислсиз мартабага эришган.

      Шайх Хузравия доим аскарлар либосида юрган. Унинг мингдан ошиқ муриди бўлиб, «ҳар бири сув устида юриш, қушдек учиш» даражасига етган.

      Аҳмад Хузравия тахминан 240/854 йилда вафот этган. Қабри Хуросонда.

* * *

      Аҳмад Хузравиянинг уйига ўғри тушди. Кўп айланиб, ҳеч нарса тополмади. Ноумид бўлиб қайтиб кетмоқчи бўлди.

      Аҳмад деди:

      – Эй йигит! Челакни олгин-да сув тўлдириб кел! Таҳорат олиб, намозга машғул бўл! Шу орада қўлимга бирор нарса тушса сенга бераман, токи уйимдан қуруқ қўл билан қайтиб кетмагин.

      Йигит шайхнинг айтганини қилди. Тонг отгач бир одам шайхнинг ҳузурига юз эллик динор келтирди.

      Шайх йигитга деди:

      – Ол, бу динорлар бир кечалик намозинг мукофотидир.

      Ўғрининг ҳолати ўзгариб, аъзои баданига титроқ тушиб, йиғлаб юборди. Йигит деди:

      – Йўлдан адашган эканман. Бу кеча Аллоҳ таолога ибодат қилганим боис менга шунчалик иззат-икром этди.

      Йигит тавба қилиб, Аллоҳ йўлига кирди. Олтинларни қабул қилмади. Шайхнинг содиқ муридларидан бири бўлди.

* * *

      Нақл қилишларича, бир дарвеш Шайх Аҳмаднинг уйига меҳмон бўлиб келди. Шайх етмишта шам ёқди. Дарвеш деди:

      – Кўп шам ёқишнинг ҳожати йўқ, зеро, такаллуф тасаввуфга мувофиқ эмасдир.

      Шайх Аҳмад деди:

      – Шамларнинг қай бири Аллоҳ учун ёқилмаган бўлса, уни ўчир.

      Дарвеш тонгга қадар шамларни ўчиришга уринди, сув ва тупроқ билан ҳам етмишта шамнинг биронтасини ўчира олмади. Тонг отгач, Аҳмад дарвешга деди:

      – Таажжубга ўрин йўқ. Юр, сенга бунданда ажойиброғини кўрсатаман.

      Роҳиблар ибодатхонасига бордилар. Унда тарсо роҳиблар жам эди. Улар Аҳмадни кўриб, ичкарига таклиф этдилар:

      – Киринглар. Сизга мунтазирмиз.

      Кириб ўтирдилар. Дастурхон ёзиб, таом келтирдилар.

      Роҳиб деди:

      – Эй Аҳмад, егил.

      Аҳмад деди:

      – Аллоҳнинг СКАЧАТЬ