Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 18

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ озод қилади.

      Робиъа саҳрога йўл олиб, чодир ясайди ва ибодатга шўнғийди. Робиъа ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб, уни кўриш умидида бўлганлар саҳрога келадилар. Робиаънинг ҳолидан таъсирланган аёллар ундан Ҳақ сабоғини олиш учун мурид бўладилар. Робиъанинг сўзлари барчага бирдек мақбул келади. Унинг маърифат мажлисига юзлаб ишқталаблар ҳозир бўлишган.

      Замонасининг улуғларидан бўлган Ҳасан Басрий Робиъанинг зоҳидона ҳаёти ва художўйлиги ҳақида эшитгач, уни кўргани боради. Робиъа билан ҳақиқат, тариқат ва маърифат ҳақида сўзлашади. Робиъанинг Ҳақ муомаласи ва маърифати бобида беназир эканини эътироф этган Ҳасан Басрий маърифат мажлисида Робиъа ҳозир бўлмагунча ваъз бошламай, «фил учун ҳозирланган бир луқма чумолининг оғзига сиғарми?»10 деб сукут сақлаган.

      Робиъанинг кўплаб муножотлари халқ руҳиятига сингиб кетган. Фаридуддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» ҳамда «Мантиқ ут-тайр» достонида Робиъанинг илоҳий манзумаларидан намуналар келтирилиб, унинг илоҳий ҳикматларга тўлиқ сўзлари ва илтижолари нақл этилган.

      Робиъа доим муножотида «Аллоҳ, агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла. Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил. Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиби рўзи айла» дер эди. Мумтоз адабиётдаги муножот (Аллоҳга илтижо) жанри Робиъанинг илтижоларидан бошланган. Робиъанинг ақидасича, азалият ҳақиқати, ишқи илоҳий маърифатнинг асл моҳиятидир. Обид билан ориф ўртасидаги фарқ ҳам ана шу ҳақиқат моҳиятини қандай англаб етишидадир.

      Робиъанинг ривоятга айланган ҳаёти ва илму маърифатдаги камолоти, ишқ йўлидаги шижоати тилларда достон бўлган. Бу ҳақда Абдуррофеъ Ҳақиқат «Боязид Бистомийдан Нуралишоҳ Гунободийгача» китобида зикр этган.

      Робиъа Адавия умрининг охирларида Байт ул-муқаддасга кўчиб бориб яшаган ва ўша ерда 165/781 йилда вафот этган.

* * *

      Робиъани бир қўлида челак тўла сув, иккинчи қўлида машъала кўтарган ҳолда Басра кўчаларида кетаётганини кўришди. Йўловчилар унинг бу ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, сабабини сўрашди.

      Робиъа деди:

      – Сув билан дўзах оловини ўчирмоқчиман, машъала билан жаннатга ўт қўймоқчиман. Аллоҳ таоло билан бандалар ўртасидаги бу икки пардани йўқотмоқчиман, токи бандалар Аллоҳга дўзах оташида куйишдан қўрқишгани ёки жаннат иқболидан умидвор бўлишгани учун эмас, балки унинг Аллоҳ экани, биру борлиги ва боқий гўзаллиги учун ибодат қилишсин11.

* * *

      Ҳасан Басрий Робиъанинг чодирига бориб деди:

      – Эй Робиъа! Аллоҳ ўргатган, бошқа ҳеч кимдан ўрганмаган ва ҳеч ким эшитмаган пайваста кўнглингга тушган илоҳий илмдан бир ҳарф ўргатгин.

      Робиъа деди:

      – Тирикчилик учун бир неча калава ип йигирдим. Уни икки пулга сотдим. Бирини бир қўлимга олдим, яна бирини иккинчи қўлимга олдим ва қўрқдимки, иккисини бир қўлимга олсам, икки пул жам бўлиб мени йўлдан оздирарлар. Бир пул менга бир кун қувват бўлади. Яна бир пулни эрта учун захира қилиб бўлмайди. Бугун кўнглимга тушган СКАЧАТЬ



<p>10</p>

Фаридуддин Аттор. Тазкират ул-авлиё. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти, 1997. 15-бет.

<p>11</p>

Шиммел Аннемари. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси / Олмон тилидан Й.Парда таржимаси. – Т.: «Шарқ», 1999. 44-бет.