Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 24

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ донишмандлик мужассам бўлади.

* * *

      Авлиёлар риёкор бўлмайдилар, мунофиқлик ҳам қилмайдилар.

* * *

      Ҳар ким Аллоҳни дўст билса, нафсини душман тутади.

* * *

      Сўрадилар:

      – Мўмин ким?

      Яҳё Маъоз деди:

      – Мўмин шундай бандаки, агар фойдаси тегмаса, зарари ҳам тегмайди. Агар хурсанд эта олмаса, хафа ҳам қилмайди. Агар кўнглингни кўтарадиган гап топа олмаса, ёмон сўз айтиб кўнглингни чўктирмайди.

* * *

      Сўрадилар:

      – Ёлғон нима?

      Яҳё Маъоз деди:

      – Ёлғон худди биров дўзах ишини қилиб, жаннатни орзу қилгани кабидир.

* * *

      Ҳар ким Аллоҳ қуллигини севса, бутун олам уни севади. Ҳар кимнинг кўзи Ҳақ билан равшан бўлса, оламдаги барча мавжудоту махлуқот уни кўришни орзу қилади.

* * *

      Бу дунё мисоли шайтоннинг дўконидир. Зинҳор ундан ҳеч нарса олмагинки, уни қайтариб бермагунингча ўз ҳолингга қўймайди.

* * *

      Банданинг кўнгли саждада, хилватда, қабристонда охиратга майл қилади.

* * *

      Бу дунё бошидан охиригача бир соат ғам чекишга арзимайди, бу дунёдаги улуш ва насибанг шунчалик кам экан, умрингни ғамда ўтказиб нима қиласан?!

* * *

      Инсоннинг душмани дунё, шайтон ва нафсдир.

* * *

      Ким ҳаёт эшигини ўлчов, меъёр калитисиз очаркан, махлуқлар қаторидан жой олади.

* * *

      Сўрадилар:

      – Дунё ва охират ҳақида нима дейсан?

      Яҳё Маъоз деди:

      – Бу дунё бир туш кабидир. Охират эса уйғоқликдир. Кимки тушида йиғласа, таъбири кулги ва шодликдир. Энди сен бу дунё тушида йиғлагинки, тонгда – охират уйғоқлигида шодон бўласан.

* * *

      Ибодатни тарк этиш ўлимдан ёмонроқ ва қаттиқроқдир. Зеро, ўлсанг халқдан узиласан. Ибодатни тарк этсанг Худодан йироқ бўласан.

* * *

      Зеб-зийнат (олтин-кумуш) чаён кабидир. Унинг афсуни (дуоси)ни ўрганмагунча қўл узатмагинки, сени ҳалок қилади. Унинг афсуни эса ҳалолдан ризқ топиб, Ҳақ йўлида тўғри йўлда харж этишдир.

      14. БОЯЗИД БИСТОМИЙ

      Шарқда «Султон ул-орифин», «Бурҳон ул-муҳаққиқин» деб улуғланган Абу Язид Тайфур Исо ўғли Бистомий VIII аср охирида Эроннинг Бистом шаҳрида таваллуд топган. Илк таълимни Бистомда олган. Сўнг Шом вилоятига бориб, Жаъфар Содиқдан етти йил сабоқ олган. Ўз даврининг буюк муршиди, ҳақиқат сирларининг кашфиётчиси даражасига етишган.

      Боязид Нишопур, Рай, Ҳамадон, Ироқ, Арабистонларга сафар қилган. Аҳмад Хузравия, Абу Ҳафс, Яҳё Маъоз, Шақиқи Балхий каби машойих билан суҳбат қурган.

      Боязид нафс тарбиясига эътибор қаратиб, риёзатга берилган. Унинг ақидасича, инсон ирода, хоҳиш ва истагидан, яъни бу дунёга рағбатдан батамом холи бўлиб, бутун хаёли, фикру зикрини маҳбуб (Худо) томон йўналтириши, яъни ҳайвоний табиат руҳонийга, моддий – маънавийга айланиши, банда билан Худо ўртасида ягоналик, яқинлик пайдо бўлиши лозим.

      Боязид Бистомийнинг пурмаъно сўзлари ва кашфу кароматлари Суламий, Қушайрий ва Ҳужвирийнинг асарларида келтирилган. СКАЧАТЬ