Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 1

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ матлари, сўзлари ва сийрату сурати юксак ахлоқ ва илоҳий муқаддаслик намунаси сифатида қабул қилинган. Тасаввуф шайхлари халқнинг маънавий раҳбарлари, руҳоний мураббий сифатида майдонга чиқиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) фаолиятларини, давом эттиришга жазм этганлар. Шу боис тасаввуфнинг тарихий тараққиёти, назарий жиҳатларини ўрганиш баробарида, шайхлар, авлиёлар фаолиятини ўрганиш ҳам муҳим ҳисобланади. Воқеан, назарий қарашларнинг ўзи ҳам шайхларнинг сўзлари ва ҳолатлари, асарлари, насиҳатлари, улар ҳақидаги хотиралар, ривоят ва ҳикоятларни ўрганиш замирида умумлаштирилган.

      Улуғ сўфий ва шоир Фаридуддин Аттор ўзининг «Тазкират ул-авлиё» асари муқаддимасида қайд этадики, авлиёларнинг сўзи киши қалбининг малҳами ва руҳининг қувватидир. Кимки авлиё сўзини дилига жо этса, у Қуръон ва ҳадислар мағзига эшик очади, ўзининг ҳолати, ахлоқини, қилаётган ишларининг яхши-ёмонлигини ўйлайдиган бўлиб қолади, ҳаёт, одамийлик ўлим, охират хусусида мулоҳаза юритиб, ички оламини поклашга киришади.

      Авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абдураҳмон Суламийнинг «Табақот ус-сўфия», Абдуллоҳ Ансорийнинг «Манозил ус-соирин», Фаридуддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё», Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс», Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат», Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг «Тазкират ул-авлиёи туркий» каби китобларини кўрсатиш мумкин.

      Булардан Навоий ва Рушдий асарлари ўзбек тилидадир. Аммо уларнинг тили хийла эскириб, ҳозирги китобхонларга қийинчилик туғдиради. Филология фанлари доктори, профессор Ҳамиджон Ҳомидий шу қадимий анъанани давом эттирган ҳолда тасаввуф шайхлари, орифлар ва валий зотларнинг ҳаёти ва асарларини ўрганиб чиқиб, «Тасаввуф алломалари» номи билан бир китоб яратибди. Ростини айтсам, шундай китобнинг яратилишини анчадан бери орзу қилардим. Китобни ўқиб чиқдим ва қониқиш ҳосил қилдим. Чунки катта меҳнат амалга оширилган. Талай қўлёзма манбаларга суянган ҳолда 80 нафар тасаввуф алломасининг ҳаёти ва фаолияти ихчам, равон ва оммабоп усулда ёритиб берилган. Шу билан бирга шайхларнинг баён этган ҳикматлари, фикру мулоҳазаларидан намуналар келтирилган. Тасаввуф тазкиралари, маноқиблари ривоят ва нақлларга сероб. Чунки худди шу ривоят ва нақллар шайхларнинг тутган йўли, ўзига хос тариқати, ният-мақсадини ривоятлар орқали очишга хизмат қилади.

      Китоб Шайх Увайс Қараний билан бошланиб, Муҳаммад Сиддиқ Рушдий билан якун топади. Китобда тасаввуфнинг турли йўналишига мансуб шайх ва орифлар ҳаёти зикри мавжуд. Рисолада Боязид Бистомий, Мансур Ҳаллож, Абулҳасан Харақоний, Абу Саъид Абулхайр каби жунунтабиат, илоҳ ишқининг сархушлари, Жунайд Бағдодий, Зуннун Мисрий, Абдуллоҳ Ансорий, Абу Ҳомид Ғаззолий, Нажмуддин Кубро каби «ҳушёр» валийлар, ўзбек китобхонига унчалик таниш бўлмаган «Зайн ул-ислом» – Абулқосим Қушайрий, Зуннун Мисрий, Абулаббос Қассоб, Муҳаммад Хафиф каби ўнлаб тасаввуф шайхларига ўрин берилган. Уларнинг бир қисми янги тариқатларни асослаган пири муршидлар бўлса, баъзилари илмий фаолиятда, рисолалар ёзишда ном қозонган орифлар, баъзилари тарғиботчилик ва кашфу-каромат, ботиний ва зоҳирий билимларда донишманд ва соҳибкамол валийлар бўлишган.

      Хуллас, китоб тасаввуф ва тариқатлар билан қизиқадиган одамлар учун қимматли манбадир. Ислом тарихи, Мовароуннаҳр тасаввуфини ўрганувчилар ҳам ушбу китобдан ўзларига керакли маълумотларни топа оладилар. Шубҳасиз, бу каби асарларнинг кўпайиши маънавият тарихини ўрганиш нуқтаи назаридан ҳам, бугунги маърифатимиз учун ҳам фойдалидир.

Нажмиддин КОМИЛОВ, филология фанлари доктори, профессор

      МУҚАДДИМА

      Мустақиллик туфайли миллий қадриятларимизни ҳар томонлама мукаммал ўрганиш борасида катта ютуқлар қўлга киритилиб, исломий билимлар кенг халқ оммасига етказилмоқда. Қуръон ва ҳадислар бир неча марта чоп этилди. Маънавиятимизнинг буюк даҳолари туғилган саналар халқаро миқёсда нишонланаётир. Бир гуруҳ олимларимиз тасаввуф дарғалари ижодини тадқиқ қилиш йўлида фидойилик кўрсатмоқдалар. Фан докторлари, профессорлар Н.Комилов, О.Усмонов, И.Ҳаққулов, И.Сувонқулов, Б.Назаров, филология фанлари номзодлари С.Олим, С.Рафиддиновлар бу соҳада намуна бўлиб келаётирлар. Ушбу сатрлар муаллифи ҳам ана шу ҳамкасбларига эргашиб, кўпдан бери тасаввуф тарихи ва буюк машойихлар ҳаётини ўрганиб, ўқиган ва билганларини «Тасаввуф алломалари» номи билан бир мажмуага жамлади. Китобни ёзишда муаллиф касбдошлари асарлари, бошқа манбалар билан бир қаторда Фаридуддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё», Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс», Шарафуддин Роқимийнинг «Тарихи томм», Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг «Тазкират ул-авлиёи туркий», Саййид Зиёвуддин Сажжодийнинг «Ирфон ва тасаввуфга муқаддима», Абдуррофеъ Ҳақиқатнинг «Эронда тасаввуф тарихи» каби асарларга суянди.

      Рисола кенг халқ оммасига Шарқнинг буюк валий зотларининг ҳаёти ва фаолияти хусусида мухтасар маълумот беришга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ҳикматли сўзларидан намуналар берилдики, авлиё зотлар ҳаёти, касб-кор эгаллаш, илм ўрганиш йўлидаги заҳмат ва риёзатлари, эътиқодда метиндек собитликлари барча замон кишилари учун намунадир.

      ТАСАВВУФ СКАЧАТЬ