Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 3

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ бўлган воқеани келиб ўқитувчимиз Маҳкам акага айтдим. Улар менга ўқувчилар уйининг қаердалигини тушунтирганларида, у ерга умуман бора олмаслигимни англадим. Чунки, Чиғатой дарвоза ва Эски Жўвадан нарига ўтмаган мен, қиз бола учун у ерга боришнинг машаққати тушунарли эди”. Қаранг, қандай самимий сўзлар. Қиссани ўқиётиб, буюк Ойбекнинг “Болалик” қиссасига оид самимият, соддалик, камтаринлик ёдимга келаверди. Асардаги сатрларни ташна киши булоқ сувини симиргандек “ютиб” юборар эканман, Ўктамхон опа Домлажонованинг нақадар бетакрор, камтарин инсон эканликларини чуқурроқ англадим. Қиссадаги бир гап мени лол қолдирди: “Ҳар қандай шароитда онамларни эҳтиёт қилиб катта бўлганмиз”. Шундай соддагина жумлада Онага бўлган буюк эҳтиром намоён бўлиб турибди. Ўктамхон Домлажонова Ғайратий, Носир Фозилов, Саида Назруллаева (филологолима), файласуф олимлар – Қодир Фозилхўжаев, К.Содиқов ҳамда А.Аюпов каби эл таниган инсонлар билан биз нонни “нанна” деб юрган кезларимиздаёқ ижодий ҳамкорлик қилиб юрганлар. Муаллиф устозлари Лазокат опа, мактаб ўқитувчилари, Ғайратий домла, Қундузхон опалар ҳақида буюк илтифот билан сўзлайдилар. Ҳаммамизнинг ҳам ўз Лазокат ва Қундузхон опаларимиз бор. Лекин улар ҳақида Ўктамхон Домлажоновадек юксак маҳорат, самимий ва нуктадонлик билан бирон сатр битдикми, уни юзлантириб, фахрлана олдикми? “Ҳа”, деб айтишга юзимиз бетламай туради.

      Ҳаж сафарига оид хотирани титроқ, йиғи билан ўқидим. Ўзини мусулмон деб билган, ҳаж зиёратини орзу қилиб юрган ҳар бир юртдошимизга бу китобчани ўқимоқликни тавсия қилардим. Китобда ҳаж амалларининг фазлини дуолар билан мукаммал зикр қилганлар. Хом сут эмган бандаларнинг баъзилари “экскурсия”, баъзилари мансаб – ҳожилик мансаби учун ҳаж қилувчилар ҳам йўқ эмас. Аёл бошлари билан анчайин эркаклар қилиши мумкин бўлган, лекин хаёлларининг кўчасига кирмаган амал, яъни боқийликка даҳл бўлган онанинг гуноҳини Каъбаи Шарифда, Минода, Арофатда, Муздалифада сўраш – бу жасорат дейми, оқибат дейми, фарзандлик бурчи дейми, билмадим, яна не-не сўзлар керак ифодалашга. Зеро, Ҳадиси шарифларда: ота-оналаримизнинг бу дунёда нимаики қарзлари қолган бўлса, иқтисодийми, маънавийми, фарз амалларидами, уни узиб қўйиш фарзанд учун фарз эканлиги қайд этилади. Биров учун биров намоз ўқий олмайди. Аммо ҳаж бадал қилиш ахкомда бор. Шунга кўра, Ўктамхон опа оналарининг гуноҳларини сўраб, Аллоҳга илтижолар қиладилар. Бўлди, онам гуноҳларини сўрадим, деб тинчлана қолмайдилар. Бу ҳақда менга аён бергин, деб зорланадилар.

      Китобдаги “чарчоқ – онадан бегона”, “рўзғорикки кишининг қўлида, икки кишининг ақли билан тўқиладиган умр занжири”, “кечириш – бу оний ютқизиш, аммо яхлитни ютиб қолиш” каби ажойиб фикрлари вақти келиб, афоризм бўлиб оммалашиб кетса ажаб эмас.

      Устоз Ўктамхон опа Домлажонова неча-неча тунларни бедор ўтказганлиги бесамар кетмабди. Чиндан ҳам ўзбек зиёли аёли ўз мусаффо дилининг номасини ўзбек китобхонларига етказибдилар.

      Бир китобхон сифатида, Ўктамхон опа Домлажонова ижодларининг мухлиси сифатида СКАЧАТЬ