Талаба1: “Қара, зўр йигит эканми? (созандани кўрсатиб) Лекин анави хуснбузар нима қилиб ўртага суқулиб олибди?
Талаба2: Ха, фақат шу бадбуруш манзарани бузиб турибди!
Талаба3: Хей, ўртадаги бедавони гумдон қилинглар!”
Зенас: (Эзопни кўрсатиб) Мана шу қулни ол. Исми Эзоп.
Ксанф: Паканалар турналар билан жанг қилганида бу тасқара бурғу чалиб турса керак… Тавба, нима ўзи бу: одамми ё шолғомми? Агар гапирмаганида буни икки оёқли қозон, ё бир қоп гўнг, ё бўлмаса, ғознинг тухуми, деб ўйлаган бўлардим! Сендан хафаман, Зенас. Шунча вақтимни олдинг-а. Аллақачон уйимга етиб олган бўлардим. Сотадиган молинг бунақа қасанғи эмас, сал-пал пичоққа илинадиган бўлсаям майли эди.
Ксанф орқасига ўгирилиб кета бошлайди.
Эзоп: (этагидан ушлаб).Менга қара!
Ксанф: Қўйвор, азобинг ортгур! Нега этагимдан тортасан?
Эзоп: Айт, нега келувдинг ўзи бу ерга?
Ксанф: Сени сотиб олгани.
Эзоп: Бўлмаса, нега сотиб олмадинг?
Ксанф:Бу сенинг ишингмас, хохламадим, вассалом.
Эзоп: Мени сотиб ол, хожам: маъбуда Исида ҳаққи қасам ичаманки, мендан жуда кўп наф кўрасан!
Ксанф:Ана, бир ахмоқдик қилиб сени сотиб олдим ҳам дейлик. Хуш, нима каромат кўрсатган бўлардинг?
Эзоп: Айт-чи, қўл остингда ҳали ҳеч қандай ишга ярамайдиган, фақат овқат сўрайдиган қулваччалар йўқми?
Ксанф: Бор, Эзоп: Гап бундай, сен мени сотиб олиб, шу гўдакларга мураббий қилиб қўй. Улар менинг башарамни қўрқ кетишади-ю, тўполон қилмайдиган бўлишади.
Ксанф: Шу жирканч башаранг ҳаққим қасамки, маъқул фикр! Аммо хотиним ўлгудай нозиктаъб, инжиқ аёл, уйимиз остонасига ҳам яқин йўлатмайди сендақа бедаво қулни. Хотиним бугун менга шундай деди: “Тасаддуқ ўзинг биласан; уйимизда эркак қуллар жуда кам, сен бўлсанг нуқул менинг жорияларимни тортиб олиб куймоқдасан. Биронта кўҳликроқ йигитни харид қил уйдаги хизматларимизни қилиб юради”
Ксанф: Маъбуда Хера ҳаққи қасамки, бу ғоят зўр кашфиёт! Қулфурушга тасанно, ҳам муғамбир, ҳам фаросатли экан; воажаб, уни ҳақикий файласуф деса бўлади!
Талаба1: Нимани гапиряпсиз, устоз? Нимадан таажжуб қиляпсиз? Билганларингизни яширмай бизга ҳам айтинг.
Ксанф: Эй муҳтарам талабаларим, фалсафа илми ёлғиз мухокама ва мулоҳазалардангина иборат деб уйламанг: йўқ фалсафа харакат билан ҳам ифодаланади, кўпинча ана шундай сўз сиз фалсафа сўз билан ифодаланган фалсафадан устунлик қилади. Ана, қаранглар, қулфуруш бозорга икки нафар қул – хушқомат ва хушсурат бир йигит билан битта хунуқ бедаво қулни сотгани олиб чиқибди. Кейин у бедаво қулни ўктам супа ўртасига қўйиб қўйибдики, бундан мақсад у бедавонинг бадбашаралиги билан йигитнинг хуснини янада орттириб кўрсатмоқчи бўлган: агар у шундай қилмаганида, СКАЧАТЬ