Жория-3: Қани менинг янги келган дилбаргина, асалгина, кўҳликкина махбубим?
Эзоп (унга ўгирилиб): Шу ерда, яхши қиз!
Жория-3: Вой, хали сенмисан янги қул?
Эзоп: Ҳа, менман, акаси.
Жория-3: Ундай бўлса, думинг қани?
Эзоп: Думим сен ўйлаган жойда эмас: бутунлай бошқа жойда!
Жория-3: Сен, тасаддуқ қани, юр бу ёкка. Секин кир. Бўлмаса, уйдагилар башарангни кўришади-ю, алвасти келди, деб хар томонга тирақайлаб қочиб кетишади.
Эзоп кириб Клеянинг рўпарасига туриб олади.
Жория-1: Вой, башарагинанг кўрсин, тасқара! Хали бизлар сен, қора таппини деб талашиб-тортишиб ётибмизми?
Жория-2: Вой яшшамагур, гўрсўхта-е! Асло менга қўлингни теккизма, яқин ҳам йўлай кўрма!
Клея: (Эзопдан кўзини олиб қочиб) Ха, энди билдим, Ксанф, сен қув шайтон экансан, файласуф бўлсанг ҳам, жуда муғомбир файласуф экансан! Сен бошқа хотинга уйланмоқчи бўлгансан-у, аммо бу ниятингни дангал юзимга айтиб, сени қўйдим, дейишга истихола қилгансан. Ана шунда, сен менинг нақадар нозиктаъб эканлигимни билиб, манави нотавон махлукни сотиб олиб келгансанки, бунақа қулни кўришдан хазар қилиб, ўз ихтиёри билан уйни тарк этиб чиқиб кетади, деб ўйлагансан мени! Топдимми? Ха, яхши! Сепларимни қайтариб бер, мен отамникига кетаман.
Ксанф (Эзопга юзланиб): Ха, нега мум тишлаб турибсан, баччағар. Боя тилингни бир қарич қилиб роса жавраган эдинг, энди манави хотин олдида лол бўлиб қолдингми?
Эзоп: Нима қиламан гапириб? Кетса кетавермайдими истаган томонига! Садқаи cap!
Ксанф: Ўчир овозингни, ҳайвон! Билиб турибсанку, мен уни жонимдан ортиқ яхши кўраман!
Эзоп Сен хали яхши кўрасанми уни?
Ксанф Ҳа-да!.
Эзоп Демак, сен, хотинингнинг кетиб қолишини хохламайсан?
Ха, деяпман-ку, аҳмоқ!
Ундай бўлса, хотинингга сен талаб қилгандек жавоб қайтараман.
Эзоп: (ўртага чиқиб, ер депсинади ва бақириб гапира бошлайди) : Билсам, файласуф Ксанф бошвоғини хотинининг қўлига бериб қўйган экан, мен эртагаёқ ҳамма мактабларга бориб, Ксанфнинг нотавон ва ношуд эр эканлигини овоза қиламан!
Ксанф: Бу нима деганинг, бадбахт?
Эзоп (уй бекасига ўгирилиб): Хей хотин, сенга маслаҳатим шу: эринг бирон ёққа жўнаб кетганида сен ўзингга кўзлари чақмоқдек, зулфи жингалақ хушрўйгина, ёқимтойгина бир қул йигитни сотиб ол.
Клея: Нима қиламан уни?
Эзоп: Нима қилардинг? Ўша кўҳлик йигит сени ҳаммомга кузатиб боради, ўша кўҳлик йигит ечинганингда кийимларингни қўлингдан олади, кейин, ҳаммомдан чиққанингда сени кийинтиради, тиз чўкиб, оёғингга шиппагингни кийдиради ва боғичларини боғлаб қўяди, бора-бора у гўё сени ёқтириб қолгандай сен билан ўйнаша бошлайди, гўё ўзини сен билан бирга сотиб олинган чўридек кўриб, жамолингга махлиё бўлиб тикила бошлайди; оҳ қани энди сен унга ишва қилсанг, қани энди унга суқланиб қарасанг, қани энди оёқларингни уқалатиш учун уни хобхонангга чақиртирсанг, СКАЧАТЬ