Тожмаҳал. Узбектош Киличбек
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тожмаҳал - Узбектош Киличбек страница 14

Название: Тожмаҳал

Автор: Узбектош Киличбек

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 789-4399-843-76-8

isbn:

СКАЧАТЬ ажойиброқ нима бор? Бутун фалсафа ва жамики илму фан тил билан тирик эмасми? Тилсиз ҳеч нима қилиб бўлмайди – на бирон нарса ола оласан, на бера оласан, на харид қила оласан; тил туфайли мамлакатда тартиб ўрнатилади, қонунлар жорий қилинади, қарорлар ва фармонлар чиқарилади. Бутун хаётимиз пойдевори – тилдир. Бинобарин, дунёда ундан асл, ундан лазиз нарса йўқ.

      Талабалар: Музалар номига қасамки…

      Талаба-1: Бу – бағоят доно мулоҳаза! Сиз уни ноҳак койидингиз, устоз.

      Қорни оғриган талабалар рақс ижро этишади. Клея, Мели ва Эзоп хизматда.

      Клея: Уни жазолама.

      Ксанф: Сен уни севасанми?

      Клея: Йўқ.

      Ксанф: Ундай бўлса, унинг тарафини олма. Эй менинг аллома дўстларим, айб менда эмас, ҳамма қилғилиқни қилган менинг бадкор қулим Эзоп. Мана, кўрасиз, бугун аламларингиз хиссасини чиқараман: ҳозир қандай буйруқ беришимни эшитасиз. Баски, сен ҳамма айтилган ишнинг тескарисини қилар экансан, бугун менинг топшириғим бундай бўлади: ҳозир дунёдаги энг бемаза, энг ярамас нарсаларни олиб кел!

      Эзоп ҳар бир меҳмон олдига сирка сепилган шўр тил қўяди.

      Талаба-2: Ие, яна тилми?

      Ксанф (азбаройи жахли чиққанидан кўкариб): Обкелсанг-чи ахир овқатингни!

      Эзоп энди хар бир меҳмоннинг олдига қовурилган тил қўйиб чиқади.

      Талаба-1: Бу қанақаси? Бу галварс бизни тилга бўктириб, тинкамизни кўритмоқчи, шекилли?

      Ксанф: Сен яна эски найрангингни бошладингми, ярамас? Қандай ҳаддинг сиғди яна тил олиб келишга? Ахир мен сенга энг бемаза, энг ярамас нарсаларни харид қил!” демаганмидим?

      Эзоп: Хўш, тилдан ярамасрок нарса борми дунёда? Тил одамлар орасига низо солади, фитна уюштиради, бўҳтон гапларга, можароларга, фасоду нифоқларга, уруш бошланишига сабаб бўлади, оилаларни ажратади. Болаларни етим қилади. Қани, айтинглар, тилдан ҳам манфурроқ яна нима бор дунёда?

      Ҳамма жим бўлиб қолади.

      Ксанф: Эзоп, кўзингни юм. Мен талабаларимдан бир нечтасини кўчага чиқараман. Сен кўзингни бир лаҳзада очиб, юмиб нечта талаба борлигини айтишинг керак.

      Эзоп кўзини юмади. Унинг атрофида талабалар айлана бошлайди. Эзоп кўзини бир юмиб очади. Бир талаба оёқ остидаги тошни олиб ташлайди.

      Ксанф: Нечта одам бор?

      Эзоп: Хожам, бу уйда фақат битта одам бор.

      Ксанф: Нима, ростданми? Агар сўзинг ёлғон бўлса ўла-ўлгунингча савалатаман

      Эзоп: Розиман. Агар сўзим исботи билан бўлса, менга озодликни туҳфа қиласан

      Ксанф: Кўзингни оч. Мана, қара, атрофда виж-виж одам. Лекин сен менга: “Фақат битта одам бор”, дединг!

      Эзоп: Рост-да! Ҳув анави тошни кўряпсанми? У мана бу ерда, йўл ўртасида ётган эди. Ўтган ҳам, кетган ҳам шу тошга қоқилиб ўтди-ю, лекин уни йўлдан олиб ташлаш биронта одамнинг ақлига келмади. Фақат битта одам уни четга отиб юборди, негаки, у бошқалар ҳам қоқилмасин, деб ўйлади-да. Шунинг учун мен, шунча оломон ичида атиги битта одам бор экан, деб ўйлаб, сенга шундай деб айтган эдим.

      Ксанф. Оббо! СКАЧАТЬ