Тожмаҳал. Узбектош Киличбек
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тожмаҳал - Узбектош Киличбек страница 17

Название: Тожмаҳал

Автор: Узбектош Киличбек

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 789-4399-843-76-8

isbn:

СКАЧАТЬ тор, қияма ва тошлоқ экан…

      Самосликлар театрни бошларига кутариб шовкин солишади.

      Бош коҳин: Эзоп бизга тўғри йўлни кўрсатди. Биз унга ибодатхона қуришга рухсат берамиз. Эзопга жуда катта хурмат-эхтиром кўрсатиб, бу ерни “Эзопеон” деб атаймиз. Биз (шоҳ Крезнинг элчисига) машаққатли йўлни танладик. Озодлигимиз учун курашамиз!

      Ибодатхона қурилиш бошланади. Ҳайкаллар олиб кирилади.

БИРИНЧИ ПАРДА, САККИЗИНЧИ КЎРИНИШ

      Крез пайдо бўлади. Элчи Крез олдига бориб тиз чўкади.

      Навкар: Бутун кучни сафарбар қилиб, қуролланиш керак.

      Лашкарбоши: Олға, аъло хазрат, сиз бу оролга бостириб боринг! Биз уни забт этиб, баҳри мухитга судраб олиб бориб ташлагаймиз, токи бошқа халқлар бундан ибрат олиб, сиздек буюк подшога қарши бош кўтармайдиган бўлишсин!

      Вазир: Онҳазратлари, бошингдаги муборак тож ҳаққи қасамки, то ўша аломатни халқига шарҳлаб берган Эзоп тирик экан ва у Самос аҳлига маслахат бериб турар экан, сен у халқни ўзингга тобе этолмассен!!! Сен Эзопни талаб қилиб ёрлиқ юбор.

      Крез: “Эзопнинг эвазига нима сўрасангиз, ҳамма айтганларингизни берурман!”

      Бош коҳин: Майли, олақол, бердик Эзопни шоҳ Крезга!

      Эзоп (халқ олдига чиқиб): Эй Самос фуқаролари, мен подшонинг oёғи остида жон таслим қилишга тайёрман. Аммо олдин сизларга бир масал айтиб бермоқчиманки, уни қабрим устига қўйиладиган тошга ўйиб ёзиб қўйишингларни сўрайман Ўзингизга керакли одамларни душман қўлига топширманг.

      Коҳин: Бизга тинчлик керак.

      Эзоп: Сиз, самосликлар, денгиз тўлқинлари оқизиб юрган чириган тўнкага ўхшайсизлар: узоқдан қараган одам, денгизда биронта эътиборга лойиқ нарса оқиб юрибди, деб ўйлаши мумкин, лекин яқинрок бориб, унинг сариқ чақага ҳам арзимайдиган ташландиқ нарса эканлигини кўради-ю, хафсаласи пир бўлади. Мен сизларни бой-бадавлат ва саховатли одамлар бўлсангиз керак деб ўйлаган эдим, энди кўрсам, сизлар ҳақингизда ҳам, шахрингиз ҳақда ҳам хато ўйлаган эканман: сизларда биронта ҳам яхши фазилат кўрмадим, билсам, дунёдаги барча одамлардан ҳам баттар кун кечирар экансиз, бу борада сизлар ўз аждодларингиздан ҳам ўзиб кетибсиз.

      Аждодларингиз қул бўлишган, агар билмаган бўлсанглар, билиб олинглар. қадим-қадим замонда юнонларда шундай бир одат бўлган: урушда душман юрти босиб олинганда ўлжанинг ундан бири Аполлонга армуғон сифатида юборилиб турган – хар юз қорамолдан, эчкидан ўнтаси, бошқа хил ўлжаларнинг ҳам – хоҳ у пул бўлсин, хоҳ қул ё чўри – юздан уни маъбуд Аполлонга туҳфа этилган. Сизлар ана шу қуллардан дунёга келгансиз, бинобарин, сизларни ҳам озод халқ эмас, қуллар деса бўлади: сизлар она қорнидан тушганингиздаёк эллинларнинг қули бўлиб туғилгансиз. Мен чирилдоқ мисол бош ураман. Менга раҳм қил! Мен бир заиф одамман, мен бир бадбашара одамман, бинобарин, чиройли ҳусним билан ҳакамларни ўзимга ром қилиб ғийбат тарқатмайман. Мен жисман ношудман, қўлимдан келадигани: фақат фоний бандаларга фойда СКАЧАТЬ