Название: Қадр кеча қатралари
Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-08-358-5
isbn:
– Ҳа, Абдулла Қаҳҳор бу – Абдулла Қаҳҳор! Таъблари ниҳоятда нозик! Улар ниҳоятда сезгир инсонлар! Илоҳим, омон бўлсинлар! – Опанинг сўнгги сўзларида хавотир яширин эди. – Ўзбекчиликни жуда яхши тушунадилар, аёлларни жуда ҳурмат қиладилар.
Зулфия опамлар ҳақ эдилар. Ўша кунлари биз Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёш гвардия» нашриётида яқинда чоп этилган хотин-қизлар ҳақидаги ўн ҳикояси ва «Синчалак» повестини қўлимиздан қўймай ўқиётган эдик. «Даҳшат», «Анор», «Бемор», «Мастон» ҳикояларининг ёзилганига анча вақт бўлган эди. Уларни мактабда ҳам таҳлил қилиб ўқигандик. Аммо ҳар гал ўқиганда, асарни энди ўқиётгандек таассурот қолдиришидан лол қолардим. Ҳар гал янги қирраларини кўрардим. Бошқалар ҳам шундай дейишарди. Зулфия опамлар айтмоқчи, «Абдулла Қаҳҳор бу – Абдулла Қаҳҳор!» лигини қалбан ҳис қилардик. «Анор», «Мастон» ҳикояларидаги каби аёлларни нозик тушунишларига ўзим ҳам гувоҳ бўлганман.
Ўтган, 1967 йилнинг май ойи эди…
Абдулла Қаҳҳор Кибриё опамлар билан бирга келиб қолдилар. Янги асарлардан олиб келган эканлар. Зулфия опамлар идорада йўқ эдилар. Бўлимга кириб, ҳикояни шундай берибгина кетаверсалар ҳам бўларди. Лекин столим қаршисида икковлари ўтиришиб, бир пиёла чой берганимдан кейин ҳикояни ўқиб бердилар. Салобатлари босибми, шундай одам оддий адабий ходим олдида асарларини ўқиб бераётганлариданми, юзим тандир олдида тургандек қизариб, пешонамни майда тер босди. Аксига тўнғичимга декрет таътилига чиқишимга бир ҳафта қолган, ҳозирги ҳаяжонимни у ҳам сездимикин, майда тароқ қора атлас кўйлагим унинг типирлашидан қимирлар, сездирмаслик учун стол ортига қанча энгашишга ҳаракат қилмай, ҳеч тинчимасди. Мен Абдулла аканинг ён томонларида, столнинг нариги ёғида ўтирган, у киши менга қарамай бутун диққатлари ўқиётган ҳикояларида бўлса ҳам, аҳволимни яхши сезган эканлар. Овозлари ҳамон ўша ҳикоя ўқиётгандаги оҳангда, қоғоздан кўзларини узмай Кибриё опага дедилар:
– Биз яхшигина футболист бўламиз шекилли-а, Кибриёхон! Ҳа, миллатга полвонлар керак!
Ўша воқеадан бир ярим ой вақт ўтиб, тўнғич ўғлимиз Эркинжон туғилди. У вақтлар туғилажак чақалоқнинг қиз ёки ўғиллигини олдиндан билиб бўлмасди. Узоқ йиллик иш тажрибасига эга врачларнинг оналарга айтган тахминлари баъзан тўғри, баъзан эса аксинча бўлиб чиқарди. Узоқ вақтгача Абдулла Қаҳҳорнинг «полвон» ҳақидаги башоратларидан қувониб юргандик. Ўсмирлик вақтида ўғлим жуда кўп китоб ўқирди. Ҳатто кейин кичик-кичик ҳикоячалар ёзишни машқ қиладиган бўлди. Баъзан шу «қисқа, лўнда, аниқ» ижод услубида буюк ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ва А.П.Чеховга тақлидни кўргандек бўлиб, «Домланинг назарлари тушган-да!» деб севиниб қўярдик. Аммо кўпчиликда бўлгани каби, замон ўғлимизнинг меҳнат йўналишини ҳам ўзгартириб юборди. Барибир бор нарса йўқолмайди, деганларидек, вақти келиб унинг болаликдаги иқтидори уйғониб, юртимиздаги ўтган аср охирида рўй берган ўзгаришлар, ўзи тенгиларнинг ҳаёти ва руҳиятидаги катта эврилишлар ҳақида қаҳҳорона ёмби асарлар ёзишига (балки мемуар СКАЧАТЬ