Қадр кеча қатралари. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кеча қатралари - Рахима Шомансурова страница 9

Название: Қадр кеча қатралари

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-358-5

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам кўриниб турибдики, пайғамбар монанд устозлар, теран илдизлардан жон олиб улғайган Зулфияхоним қалб нурининг қадрига жуда эрта етганлар. Ўзлари ҳам пири комилага айланган устоз тирик қалблар манзиллардан иборатлигини, қачонки қалб нур билан тўлса, нурларнинг ортган қисми бутун аъзойи баданга ёйилишини, қачонки қалб ботил билан тўлса, ундаги қоронғулик дарёси бутун аъзойи баданга тарқалишига ишонч ҳосил қилибгина қолмай, миллатнинг нурсиз қолмаслиги учун жон куйдирганлар.

      Зулфияхоним қалбларини умр шомида ғоят нурлантирган, жўш урдирган, «қалбларига насими билан йўл солиб» у кишини шеъриятнинг энг баланд чўққиларига олиб чиққан, ва балки умриларидаги энг ёрқин, «келар йўлларида пинҳона толиб» кутилган нур – Ҳуррият, Истиқлол нури бўлди. Бу нур Устоз ёғдусини яна ҳам ёрқин қилди. Ҳамиша кишиларга фақат яхшилик соғинган бўлганлари учун ҳам, бу эътиқодга содиқ қолиб, бу нур маҳсули бўлган «дафтарлари» ва «дардлари»ни халқга инъом этажакларини айтдилар:

      Ҳуррият, келдингми, наҳотки келдинг,

      Келар йўлларингда пинҳона толдим.

      Менинг ота-онам, жон Ватанимда,

      Элим тақдирида абадий қолдинг…

      Келдинг-ей, Истиқлол, истиқбол бўлиб,

      Қалбимга насиминг билан йўл солдинг.

      Сен шу ҳур назмга ихтиёр бериб,

      Мен оғир булутдек бир ёғиб олдим…

      Ҳуррият, келдинг-ей, ал-омон келдинг,

      Сени қалбим, кўзим, сўзларим қучар,

      Вақт етса шу халқда қолар дафтарим,

      Вақт етса, бу ёқда қолар дардларим…

      Руҳим у ёқларга қуш бўлиб учар…

      Даврада домла Ойбек ва Зулфияхоним шеърлари бетиним янграб турди. Бу икки буюк сиймолар ҳақида ўзбек миллатининг яна бир аллома ёғдуси мавлоно Ғафур Ғуломнинг сўзлари ҳам эсланди.

      Ғафур Ғулом Ойбек ҳақида: «Ойбекнинг серҳосил, ўткир ижодкорлигини бизнинг адабиёт тарихида кимга ўхшатиш мумкин?

      Ойбекнинг ўзига, Ойбекка ўхшатиш мумкин!»

      Ғафур Ғулом Зулфияхоним ҳақида:

      «Муаззам шарқ намоёндир сенинг покиза жонингда,

      Бу бизнингдир сенинг ахлоқу иффатга тўлиқ

                                                                                         нозинг!..»

      Дарҳақиқат, ёғдулар сўнмайди. Бундай ёрқин ёғдулари бўлган юрт кишиларининг қалби асло нурсиз қолмайди.

      ИФТИХОР

      Устоз Зулфияни танувим, у киши билан биринчи бор учрашувим сиртдан – шеърларини ўқишдан, бу шеърлар сеҳрига «ғарқ бўлишдан», ғойибона уларнинг муаллифига кўнгил қўйишдан бошланган.

      Азим Тошкентнинг Биродарлик қабристони ёнгинасидаги 26-мактабда еттинчими, саккизинчими синфда ўқирдим. Шоира Зулфиянинг яқингинада босмадан чиққан «Юрагимга яқин кишилар» тўплами қўлимизга тегди.

      Ўша тўплам кайфиятида шоирага ўз кўнглимда бир шеърий бағишлов ёзганимдан хабар топган адабиёт муаллимимиз Муҳаммаджон Эрназаров мактабимиз директори Тожихон Абдуллаевага (Оллоҳ улардан рози бўлсин!) бағишловимни кўрсатар экан, қандайдир СКАЧАТЬ