Название: Қадр кеча қатралари
Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-08-358-5
isbn:
– Ҳа, «қатим тортар қизгина», биз билан бирга ишлашни хоҳлайсизми?
Муҳтарамахон устознинг «Саодат» саҳифаларида босилган ўзининг ҳали ғўр ҳисоблаган шеърлари сатрларини ёд айтганларидан ҳайратлангани, кейин Зулфия опамларнинг беназр меҳрлари унинг ҳаёти ва ижоди йўлини белгилаб бергани ҳақида ҳанузгача тўлқинланиб сўзлаб юрадилар.
Зулфияхоним тарбиялаб, оқ фотиҳа бериб, ижод йўлига солиб юборган шоира, журналист, ёзувчи, таржимонлар қанча! Уларнинг аксарияти эндиликда ҳар бири ўзича бир дунё, аммо бир чеккаси Зулфияхонимга бориб тақаладиган, ҳамон бу туганмас уммондан баҳраманд дунё!
– Сизларни кўриб қувнайман, – дегандилар бир куни Зулфия опамлар, уларни таваллуд кунлари билан табриклагани келганимизда. – Қачон ва қаерда бўлмасин, кўчадами, йиғиндами, сизларга ўхшаган «қизларим»нинг кўзида ўзингга нисбатан меҳрни, ардоғни кўриб, ҳис қилиб юриш кишига катта бахт экан. Мен чин дилдан ҳаммангизга ҳам ана шу бахтни – дўст меҳрини, эрингиз меҳрини, ўқувчи меҳрини ҳамиша туйиб юришингизни истайман!
Зулфия опамлар қалбларда иштиёқ уйғота билардилар, ҳаммамизни ҳаяжон билан яшашга ўргатгандилар. Киши бошига тушадиган ғам-ташвиш, дардларга чидаш кераклигини, уни енгишга ҳам матонатни ўз руҳимиздан, қалбимиздан, яъни ўзлигимиздан топиш кераклигини уқдирардилар. Зарра бахтда улкан шукроналикни кашф қилишни, ҳаётнинг яхши томонини кўра билишни юқтирар эдилар…
Устозимизнинг Қалблари, Истеъдодлари шундай буюк уммон эдики, ундан биримиз ёниқликни, биримиз ҳассосликни, биримиз жасоратни, биримиз енгувчанликни, биримиз қатьиятни, биримиз фидойиликни, биримиз… хуллас кўп фазилатни олдик. Ҳамон Зулфия опамларнинг кўп фазилатларини кашф қилиб, яна бу туганмас уммондан кўп қирраларини ўзимизга олаяпмиз, яъни «юқтираяпмиз»…
БОЙЧЕЧАК
Зулфия опамлар баҳорнинг илк кунида таваллуд топганлар. Ҳар йили шу қутлуғ кунда, маълум вақт – тушликда биз, у кишининг ибораси билан айтганда «Саодат» нинг саодатли қизлари» ва дўстлари устозимизни муборакбод этгани уйларига йиғиламиз. Ҳар биримиз таклифсиз, қўнғироқсиз шаҳри азим Тошкентнинг турли идораларидаги ўз ишимизни қўйиб, энтикиб-энтикиб келаверамиз… Кўпинча узоқ-яқин вилоятлардан имконини топган дугоналар ҳам етиб келишади.
Назарлари тўқ бўлгани учун Зулфия опамларга таваллуд кунлари нима совға олиб бориш ҳеч қачон муаммо бўлиб йўлимизни тўсган эмас. Энг яхши совға ҳамиша гул эди. Меҳмонхоналари СКАЧАТЬ