Название: Авлиёлар авлиёси
Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-18-241-7
isbn:
Ўша даврнинг буюк мутафаккирларидан бири Хусрав Деҳлавий ҳақидаги Навоий айтган “Хусрав эмас, балки элни ўз назмига ром этган Ҳинд сеҳргаридир. Уни ҳинд дема, қаро бало эмас, офати Худо дегин. У қўлига қалам олса, назм билан оламга ўт солади”, – деган фикрларни келтириб, ўзга халқларнинг буюк мутафаккирлари билан буюк аждодларимизнинг муносабатлари, бошқа миллат вакиллари тан олган буюкларни ҳам ўзбек халқи улуғлаб келганлигини ажиб бир дид билан кўрсатиб берган.
Шунингдек, муаллиф темурийзодаларнинг шеърият кечалари, Шайбонийхонларнинг мажлислари ҳақидаги маълумотлар билан изланишларини бойитиб, уларни янада қизиқарлироқ қилиш билан бир қаторда, бу адабий йиғинларнинг тарихий илдизларини очиб берган ва бу адабий йиғинлар Ҳусайн Байқаро замонида Навоийнинг хизмати ўлароқ юксак чўққига кўтарилганлигини таҳлиллар асосида мисоллар билан ёритган.
Бундан ташқари, муаллиф “Садди Искандарий”, “Сабъаи сайёр” ва “Фарҳод ва Ширин” достонларидан келтирган қизиқарли мисоллар билан ҳазрат Навоийни олдинни кўрувчи башоратчи ва авлиёсифат донишманд деб таърифлаб, ўз замонида ҳам “қабо кийган валий” сифатида тан олинлигини ёритишга интилган.
Юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижаси ўлароқ Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан янги ташкил этилаётган Ўзбекистон Ислом цвилизацияси маркази, у кишининг таъбири билан айтганда, “Аввало халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, бугунги мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларни кўзда тутади” ва ўз ижодини намоён қиладиган илғор фикрли ўзбекнинг менман деган ижодкорлар ушбу марказ орқали ўз истеъдодини яқин келажакда намоён қилиб юртимиз довруғини дунёга таратади.
Буюк бобомиз, Алишер Навоийнинг улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асарларини ўрганиш, бу асарларни кенг китобхонлар оммасига тушунарли қилиб етказиш шу соҳада қалам тебратаётган ҳар бир ижодкорнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Буюк бобомиз асарларини ўқиган ўқувчи узоқ ўтмишга сайр қилади, ўзини қайси аждод вакили эканлигини билади ва ўзлигини англайди.
Ижодкорлик кенг қамровли тушунча бўлиб, ҳар бир инсонга қайсидир йўналиш бўйича Аллоҳ таоло томонидан иноят қилинган қобилият, иқтидор ва истеъдоднинг амалда намоён бўлишидир. Аллоҳ таоло иноят қилган истеъдодни рўёбга чиқариш эса сермашаққат ҳамда улуғ ишдир. Шерхон Қораев ва унга ўхшаш ёшларимиз ўз истеъдодларини СКАЧАТЬ