Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 24

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ кетди. Кейин хаёл суриб кетдим. “Агар самолётда чет элга учишимни, яна пул олиб келишимни отам эшитганида борми, осмонга сакрарди. Қўни-қўшниларга: “Мана, ҳамманг шу пайтгача мени лақма деб, устимдан кулиб келдиларинг. Лекин бирортангнинг боланг шу лақманинг улича бўлмади-ку”, деб мақтанарди”. Ўйлаган ўйларимдан кўнглим кўтарилиб, ўзимдан ўзим хурсанд бўлиб кетдим. Қувонишга арзийдиган иш бўлаяптида ўзиям. Ҳадемай мен ҳам бойлар қаторига қўшилиб қолсам, ажабмас.

      Машина аэропортга етиб тўхтади. Индира опа самолётгача кузатиб қўйса керак, деб ўйлагандим. Бироқ у уловидан тушмадиям. Ортига ўгирилиб, мени ўзига тортиб ўпиб қўйди-да:

      – Омад ёр бўлсин, – деди, холос.

      Машинадан тушиб Индира опага қарадим. Унинг ёнидаги ўриндиқда қоғозга ўралган бир нарсага кўзим тушди. Минаётганимда ҳеч вақо йўқ эди. Ғалати бўлиб кетдим. Негадир бундан икки кун аввал опа билан Нигоранинг қандайдир савдо-сотиқ ҳақида гаплашгани хаёлимга келди. “Мени савдога қўйган бўлмасин тағин”, деган ўй яшин тезлигида хаёлимга келди.

      Валерий қўлимдан ушлаб, аэропорт томонга етаклаганда бу хавотир мени тарк этди.

      Аэропортга биринчи маротаба кираётганим боис, мени жиҳозлару залнинг кенглиги – салобати босди. Андак ҳаяжонландим, аммо бу ҳаяжон тезда ўтиб кетди.

      Учта жойда текширувдан ўтказишгач, самолётга чиқдик. Мен дераза ёнидаги ўриндиққа ўтирдим: осмонга кўтарилганда тепадан ерни томоша қилмоқчийдим.

      Самолётнинг ичи (“салон” дейишаркан) аввал менга анча-мунча қизиқ туйилди. Қулоқни қоматга келтириб гуриллаган овоз чиқариб, самолёт жойидан силжий бошлагунча салонни томоша қилдим. Очиғи, жиҳозлару юмшоқ ўриндиқларни кўриб, шуларни одам боласи ясаганига ақлинг бовар қилмайди. Масалан, мана, мендаям саватдай бўлмаса-да, ҳар қалай, бундайроқ калла бор; иккита кўзу иккита қулоқ ҳам ишлаб турибди. Бошқалардай ейман, ичаман, оёғим билан юраман, қўлим ҳам қараб турмайди. Тўрт мучам соғ. Лекин самолётнинг ўзи у ёқда турсин, унинг ўриндиғидаги қоплагичлар нимадан, қандай тўқилганини билмайман. Аммо буни биладиганлар озмунчами? Ҳатто шуларчалик ҳам бўлолмаганман-а! Бундай ўйлаб қарасам, қўлимдан ҳеч вақо келмас экан. Тўғри, кетмон чопишни, экин экишни қойиллатмасам ҳам, уддалайман. Аммо ҳозир айни чоғда кўриб турганларим олдида бу юмушлар ҳеч нарсага арзимайди. Назаримда, дунёда ҳамма ақлли, фақат менинггина каллам ишламайдигандай…

      Самолёт учди. Мен думалоқ ойнага ёпишдим. Тепадан туриб, ерни томоша қилишнинг гашти бўлакча экан, худди мен ердан бир неча баробар катта қурилмада учиб кета-ётгандайман. Бинолар, дарёлар, кўкаламзорлар аста-секин майдалашиб, харитадаги чизиқларга ўхшаб қолаётир. Лекин томоша кўпга чўзилмади. Самолёт булутларни ёриб учиб, уларнинг тепасига чиқиб олди. Тагимизда яккамдуккам, баланд-паст қор ёки пахта уюмига ўхшаш оппоқ булутлар сузиб юрибди. Менимча, Антарктика шундай бўлса керак. География ўқитувчимиз тушунтирганда мен худди шундай тасаввур қилган эдим. Бошида булутларни мароқ билан томоша қилаётгандим, кейин зерикдим. Ёнимга қарадим. Валерийнинг кўзи юмуқ, ухлаяпти. СКАЧАТЬ