Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 27

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам бўлаверади. Лекин нима мақсадда мени бу ерга олиб тушишганига тушунолмадим. Дарвоқе, бу қаватда одам кўп экан. Ҳаммаси оппоқ халатда, дўхтирларникига ўхшаган қалпоқда ва халатларининг кўкрак чўнтаги устида олтита нуқта бор. Улар йўлакда шошиб юришар, эшиклари ойнаванд хоналарга кириб-чиқишарди. Ўзлари билан оворадек туйилди. Аввалига: “Касалхонага келиб қолдим”, деб ўйладим. Қизиқ, уларнинг менга тегишли бўлган пулга қандай алоқаси бор? Дарвоқе, мен яна Индира опа айтган пуллар ҳақида ўйлай бошладим! Касалхонада пул нима қилсин? Беморлар ётади бу ерда, дўхтирлар уларни даволайди. Борингки, озроқ пул ҳам бўлиши мумкин. Лекин кўп эмас. Унда Валерий нега мени бу ерга бошлаб келди? Тағин анави тасқарага ёрдамлашиб зах хонага қамади. Тўхта, у Индира опанинг кўзига чўп тиқиб, пулнинг ҳаммасини ўмариб жуфтакни ростлаб қолган бўлса-чи? Аниқ, шундай қилган! Бекорга тасқара билан ҳиринглашмади. Улар ташқарида келишишган. Пулни менинг ўрнимга Валерий олади. Кейин иккаласи арралайди… Демак, мен ортиқчаман. Мени орадан чиқариб ташлаш керак… Тўхта, Валерий мени самолётдан тушганимиздаёқ адаштириб кетиши ва бу ерга бир ўзи келиши мумкин эди-ку… Айтганча, унинг ўзи қаёққа ғойиб бўлди?… Уфф, бари жонга тегди! Буларни эсимдан чиқаришим, ҳеч кимга ишонмаслигим, уйга омон-эсон бориб олишим керак. Ким билади, манави олдимда юмронқозиққа ўхшаб пилдираб кетаётган кўзойнакнинг нияти нима?

      Биз ҳали йўлакда келаётганимизда иккита оқ халатли аравачасини суриб ўтди. Аравачада кимдир ётар, унинг устига оппоқ чойшаб ёпиб қўйилган эди. Чойшабдан ётган одамнинг қўли чиқиб турарди. Қўлнинг қоралигидан, гарчи умримда кўрмаган бўлсам-да, унинг негрлигини билдим. “Бечоранинг касали оғир экан-да, жон таслим қилибди”, дея ўйладим.

      Йўлак бўйлаб юриб икки марта чапга, сўнг ўнгга бурилдик. Лекин кўзойнакли юмронқозиқ тўхтай демасди. Эътибор қилсам, қадами тезлашаётгандай. Негадир юрагим ғашланди. Аста-секин бу ғашлик кучайди. Орқаолдимга қараб олдим.

      Ниҳоят йўлбошловчи эни икки метрлар чамаси келадиган қоп-қора деразали, икки табақали эшик ёнида тўхтади ва менга ўгирилиб:

      – Шу ерга керамез, – деди илжайиб.

      Мен индамадим. Кўзойнак эшикни очмади. Эшик ўзи очилди. Бу мени ҳайратлантирди.

      Ичкари ёп-ёруғ, хона бир неча алоҳида хоначаларга бўлиниб, оққа бўялган ойна билан ўралган, бу ёқдагилар нариги томондагиларга кўринмайди, бу ёқдагилар нариги томонда ўтирганларга. Бировлар мен тушунмайдиган лаҳжада алланималарни гапираяпти.

      Кўзойнакли мени кираверишдаги курсига ўтқазиб қўйиб, ўзи ўша хоначалардан бирига кириб кетди. Бир неча сониядан кейин ўзига ўхшаган кийимдаги киши билан етаклашиб чиқди ва менинг ёнимга келди.

      – Кўйлакни еченг, – деди кўзойнак иржайиб.

      – Нега? – дедим мен ҳайрон бўлиб. – Соппа-со-ғман-ку!

      – Шуне текшерамез.

      Мен истар-истамай эгнимдагиларни бирма-бир ечдим. Кўзойнак шериги билан бирга бўйнидаги матоҳининг бир учини қулоғига тиқиб, иккинчи томонидаги темирчасини кўкрагим устида обдан юргизди. СКАЧАТЬ