Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 26

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ билан ортимдан эшик қандай очилган бўлса, худди шундай шарақлаб ёпилди.

      – Очинглар! Очинглар, қўйворинглар! – деб яна бирикки марта бақирдим. Аммо додимни эшитадиган бирор жон йўқ. Йўлакдан аста-секин узоқлашиб кетаётган оёқ товуши эшитилди, холос. Ноилож дамим ўчиб, хонанинг ичига кўз югуртирдим. Бу ер ҳам йўлакдаги каби зах ва қоронғи эди. Фарқи, ўнг томонда девор тубида каравот турар, унинг устига чойшаб ёпиб қўйилганди.

      – Қаерга келиб қолдим? Э, худо, энди нима қиламан?! – дедим ўзимга-ўзим пичирлаб. – Нега бу ерга олиб келишди? Нима қилишмоқчи мени?!

      Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Ёш боладай ўксиниб, ҳиқиллаб йиғлашга тушдим. Тахминан ярим соатлар ўзимга-ўзим гапириб, кўзимдаги ёшни тез-тез кафтим билан артиб эшик ёнида турдим. Сўнг қўрқа-писа каравотнинг ёнига бордим-да, секин ўтирдим. Миямга жўяли фикр келмайди, юрагимнинг гупиллаб ураётганидан баттар қўрқаман. Шу аҳволдаям, денг, кўнглимни кўтармоқчи бўлиб, яхши нарсалар тўғрисида ўйлашга уринибман. Лекин шуниям эплаёлмадим. Баттар аламим ошди, ўксиндим.

      Ҳамма нарсани вақт даволайди, деб бежиз айтишмаган экан. Аста-секин кўзим қоронғиликка ўрганди. Сўнг бўлиб ўтган воқеаларни бирма-бир эслашга ҳам қурбим етди. Мен учун мутлақо кутилмаган чет эл сафари… Индира опа билан Нигоранинг хуфиёна суҳбати… “Малика”нинг машинасида қолдирилган қоғозга ўроғлик нарса…

      – Ўл-а, лақма! – дедим паст овозда манглайимга бир муштлаб. – Алдашаётганини кўриб-билиб турувдинг-ку! Нимадан умидвор бўлдинг? Анави Нигоранинг ноз-карашмалариданми?! Эй, аҳмоқ!

      Ўзимни кечиришим қийин бўлди. Бир неча марта деворни муштладим. Охиргисида алам кучлилик қилди, шекилли, қаттиқ мушт урганимдан қўлимнинг суяги зириллаб кетиб, шунақанги қаттиқ оғриқ турди, инграб юбордим. Оғриқ босилгунча афтим бужмайиб, қўлимни қучоқлаб ўтирдим. Бироқ энди бошимни тошга урганим билан, томоғимни йиртиб бақирганим билан биров келиб: “Сенга нима бўлди?” – деб ҳол сўрамаслигига ақлим етди ва каравотга чўзилиб ётиб олдим.

      Билмадим, орадан қанча вақт ўтди, бир пайт, эшикнинг қулфи шарақлади. Ўрнимдан сакраб турганимни сезмай қолдим; умид, илинжимни кўзимга жойлаб эшикка термилдим. Аммо кўз очиб юмгунча умидим қўрқувга айланди: бирин-кетин кириб келган учта барзанги ва битта жиккаккина одамни кўриб, ортимга тисарилдим. Айниқса, улар киришлари билан эшикнинг қарсиллаб ёпилганини кўриб, ўзимни қассобнинг оёқлари остидаги қўчқордек ҳис этдим. Шу маҳал кутилмаганда шифтда яна битта чироқ ёнди ва мен қамалган хона ичи бутунлай ёришиб кетди. Шундагина келганларнинг афт-ангорига тузукроқ қараш имкони туғилди.

      Уларнинг бари куйдирилган калладай иржайиб турган эса-да, юзларидаги совуқ заҳиллик кишининг этини қаҳратон изғиринидай жунжиктириб юборарди. Учта барзангининг кийими ҳам анави тасқараникига ўхшарди. Бироқ булар оқ-сариқдан келган, кўзлари уккиникидай, сочлари маллатоб. Бошларида бир хил оппоқ кепка. Кепканинг соябони устида олтита нуқта. Пакана кўзойнакли одамнинг устида кўк СКАЧАТЬ