Название: Бахтнинг олис манзили
Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-343-03-0
isbn:
– Мени қиморга тикаяпсизми?! – дедим.
Гапим даврадагиларга кулгили туйилди, чоғи, улар кайфи ошган нашавандлардай кулавериб буралиб қолишди.
– О-о-о, йўқ, йўқ!.. Ҳаддиларингдан ошиб кетдиларинг. Я сама еле его нашла, по этому, давайте, бошқа нарса ҳақида гаплашайлик. Яхшиси, бир-иккита эркаклардан таклиф қилсам бўларкан, шунда зерикмасдиларинг, – деди Индира опа унга қараб, сўнг менга юзланди-да: – Иккинчи овқатни олиб келинглар, – деди.
Йигитлик ғурурим топталиб, аёллар орасида қўлма-қўл бўлиб кетишимга оз қолганидан ғазабим тошиб шахдам юриб чиқиб кетдим.
– Овқатни ўзингиз олиб кираркансиз, – дедим Сора опага, – Индира опа шунақа деди.
Сора опа норози қиёфада бир қараб қўйди-да, косаларга овқат сола бошлади. Мен тўғри бориб музлаткични очдим ва бир шиша ароқ олдим-да, пиёлани тўлдириб қуйдим.
– Нима қилаяпсан? – ёвқараш қилди Сора.
– Мардлик учун, – дея пиёладаги ароқни бир кўтаришда ютиб юбордим ва лаб-лунжимни енгимга артиб, тоғорадаги котлетдан бир донасини олиб оғзимга солдим.
– Жинни бўлма, – деди Сора опа бошини сараксарак қилиб, – гап эшитасан.
Мен унга жавоб бермай, иштаҳа билан оғзимдаги луқмани чайнай бошладим. Сора опа овқатни ўзи сузди, ўзи меҳмонларга олиб кирди, ора-сира ўқрайиб қараб қўйганини айтмаса, менга деярли эътибор бермади. Негадир кайфим бу сафар унча ошмади. Лекин иштаҳам карнай, худди стол устидаги меҳмонлардан ортган салатларни, котлетлару колбасаларни биров тортиб оладигандай шошиб-пишиб оғзимга тиқардим. Бу пайтда аёлларнинг гапсўзларини, суйкалишларини ҳам унутдим ҳисоб.
Орадан ўн дақиқа ўтдими ёки зиёдроқми, билмайман, бир пайт икки юзи олмадай қизарган Индира опа келиб қолди. Уни кўришим билан, бўшашиб ўтирган эсам-да, ўрнимдан турдим. “Бу анаконда яна заҳрини сочса керак”, деб ўйладим.
– Сора, – деди у хизматчи аёлга, – биз Нодиржон билан гаплашиб олишимиз керак.
“Тамом, ҳозироқ паттамни тутади”, хаёлимдан ўтди. Сора опа чиққач, кобранинг кўзлари менга кулиб боқди ва секин ёнимга келди. Сўнг мутлақо кутилмаганда бўйнимдан иккала қўлини ўтказиб юзимдан ўпиб қўйдида:
– Маладес! – деб ҳиринглади. – Синовдан зўр ўтдингиз, энди мени подвадить қилиб қўймайсиз. Ишончим комил. Но, Гуля сизни яхши кўриб қолди. Она проста безума от тебя. Балки…
Унинг ўрисча-ўзбекча аралаш гапларини чала-чулпа тушундим. Лекин хурсанд бўлмадим, Индира опа мени қандайдир буюмга ўхшатаётгандай эди. Лекин дардимни бу сафар ҳам ичимга ютдим. Сассиз-садосиз, мутедай туришим Индира опага ёқди, мени ачомлаб, ўпди-да, чиқиб кетди.
Мени бошқа безовта қилишмагач, хонамга кириб ётдим. Лекин ҳадеганда кўзим илинавермади. У ёнбошимдан бу ёнбошимга ағдариламан. “Қанийди, Гуля билан Индира опанинг ўрнига мени Нигора қучоқлаб ўпганида эди”, деб ўйлайман. Ўзимча ҳузурланиб жилмаяман. Хаёлан Нигоранинг ўпичидан лаззатланиб ҳамма нарсадан воз кечиб юборгудай СКАЧАТЬ