Название: Бахтнинг олис манзили
Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-343-03-0
isbn:
Ўтиришим билан Гуляхон катта пиёлани тўлдириб ароқ қуйди-да, қўлимга тутқазди:
– Қани, исмингизни айтиб, мана шу пиёлани битта оқ қилиб беринг, – деди.
– Мен, – дея довдирадим, – ҳалиги, ошхонада тарелкалар бориди…
– Э-й, туради тарелкалар, ҳозир кераги йўқ. Қани, олинг!
Аммо мен ичолмадим, қўлимдаги пиёлага термилганча ўтиравердим.
– Индира опа, – деди шунда Гуляхон, – бирон нима денг. Бўлмаса, шундай шакар йигитни потеря-ю, по-жа-л-с-та, хотяби раз. Для меня.
– Гул. У менга жудаям керак. Мы с ним скора полетим. Так что, его не заставлай.
Индира опанинг гапига тушунмадим. Лекин ичимда тарафимни оляпти, деб суюндим. Аммо Гуля мени қўйиб юбормади.
– Мне всеровно, куда будети летат. Он сегодня мой. Давай, ичинг. Бўлмаса, уялиб қоласиз.
Ана шу лаҳзада кўзим Нигорага тушди. У ўқрайиб қараб турар эди, иложини топса, мени қучган жувонни юмдалаб ташлагудай. Шундан сўнг: “Зора, шу падар лаънатини ичиб, шу билан қутулсам”, деган ўйда бир кўтаришда пиёладаги ароқни ичиб юбордим.
– Маладес, – қарсак чалиб юборди Гуля ва юзимдан ўпиб қўйди.
Шуниси етмай турганди. Одамни шунчалик калака қиладими? Шартта ўрнимдан турдим. Гуля қўлимга ёпишди.
– Ешё не всё, – деди у, – энди рақсга тушамиз.
Уни даврадаги аёллар қўллаб:
– Гу-ля! Гу-ля! Гул-я! – деб қичқиришга тушишди.
– Биз ҳали бу билан Таиландга боришимиз керак, қўйвор, ишини қилсин, – деди Индира опа.
Бу гапни, назаримда, мендан бошқа ҳеч ким эшитмади. Томошага сабри чидамаган Нигора ўрнидан турдида, ташқарига чиқиб кетди. Менинг эса бошим айланиб, кўзим тина бошлади.
Хаёлим чирмовуққа ўхшаб ёпишиб олган Гулянинг бачкана (ҳар қалай, менга шундай туйилаётганди) қилиқларидан аччиқланиб, мени рашк қилиб чиқиб кетган Нигорада эди. Ҳозироқ унинг кўнглини кўтаришим ва меҳмонларнинг ёнига бошқа кирмаслигимни айтишим зарурдек туйилаверди. Шу боис, гарчи оёқларим чалиша-ётган бўлса-да, Гулянинг бўйнимга чирмашган қўлларини олиб ташлашга уриндим. Елимни бир амаллаб кўчириш мумкиндир, лекин бу жувоннинг ёпишқоқ қўлларини ажратишнинг имкони бўлмади. Оч қоринга ичилган бир пиёла ароқ ҳам ёрдам бермади. Димоғимга урилаётган хушбўй атир ҳиди кайфимни кўтарди, чамамда, қуло-ғимга аёлларнинг қаҳқаҳаси мойдай ёқар, кўксимга тиралиб турган юмшоқ тўшдан эса ақлимни йўқотар даражага келган эдим.
– Гуля, – деди бир маҳал Индира опа жувоннинг қўлидан тутиб, – бу йигитча бор-йўғи хизматкор. Паст кетма, жоним!
Мени чақмоқ ургандай бўлди, зумда кайфим тарқади. “Чирмовуқ”ни бир силтаб чангалидан чиқиб кетдим ва Индира опага юзландим. Аммо айтмоқчи бўлган гапларим ичимда қолиб кетди, чунки эшикдан кириб келган Нигора:
– Тез Сора опанинг ёнига бораркансиз, – деди менга қараб.
Ошхонага СКАЧАТЬ