Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 7

Название: Энг яхши даво

Автор: Абдукарим Усмонхужаев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 5-640-03140-9

isbn:

СКАЧАТЬ таранглик ҳолатларини бошидан кечираверса, бу ҳолат узоқ давом этса, бунақа физиологик ўзгаришлар одамнинг касалликларга бўлган қаршилик кўрсатиш кучини заифлаштиради ва танасининг ўз-ўзини даволаш тузилмалари самарадорлигини пасайтиради.

       Асабий тарангликдан сақланиш воситалари. Асаб бузилишларининг пайдо бўлишига энг асосий сабаб – асабий тарангликлар ҳисобланади. Асабий таранглик нима ўзи? Вужуднинг ҳар қандай кучли ташқи таъсирларга жавобан юзага келадиган ўзига хос таъсироти «стресс» атамаси билан ифодаланади. Асабий тарангликлар вужуднинг ҳимоя кучларини бутунлай ўзгартириб юборади.

      Асабий таранглик ҳолатлари ҳис-ҳаяжонли ва руҳий бузилишларнинг шаклланишига олиб келади. Бу жараён эркак ва аёлларда бир хилда юз бермайди. Аёлларда асабий таранглик ҳолати эркаклардагидан кўра икки баробар кўп учрар экан. Ҳатто бу асабий таранглик ҳолатлари сурункали турга ҳам ўтиб кетар экан.

      Асабий таранглик фақат асабни бузиб қолмайди, балки оғир касалликларга ҳам сабаб бўлади. Унинг натижасида қон босимининг зўрайиши касалликлари, юракнинг ишемик хасталиклари, меъда яраси ва ўн икки бармоқ ичак яраси, қандли диабет, тиреотоксикоз, мигрен ва бошқалар пайдо бўлади.

      Ҳаддан зиёд толиқиш, руҳий таранглик, жиззакилик, қўрқув, кайфиятнинг тез-тез тушкунликка ва сиқилишга ўтиб туриши, хавф-хатар туйғуси, хавотирлик, йиғлоқилик, бош ва белда оғриқ қўзғалиши, уйқунинг бузилиши (ухлаш қийинлиги ёки жуда эрта уйқу қочиш) ва шунга ўхшаш ҳолларда саломатликка эътиборни қаратиш лозимлиги ва ҳатто зарурлигига эҳтиёж сезилади. Бунинг учун, энг аввало шу асабий тарангликка сабаб бўладиган ҳолларни йўқотиш зарур: зарур бўлса, ишни, иш жойини ўзгартириб, ўрганиб қолинган одатларни, ҳаёт урфини ислоҳ қилиш ва ёқимсиз ҳоллардан қутулиш йўлларини топинг. Агар бунинг иложи бўлмаса, унда шу вазиятларга бўлган муносабатни оширувчи бир қатор кураш усуллари мавжуд, булар: бадантарбия билан шуғулланиш, нафас олиш машқлари, йога машқлари, аутотренинг, ходими (массаж) ва бошқалардир. Иродаси кучли инсонлар асабий тарангликка кам учрайдилар ёки бардош берадилар.

      Яна қўшимча равишда, бир қанча дори-дармонлар ҳам мавжуд, улар асосан ўсимликлардан олинган дорилар бўлиб, асабни тинчлантиради, хавотирлик, қўрқув ва асабийлашиш туйғуларига барҳам беради. Аммо ҳар қандай зарарсиз ҳисобланган дорини ҳам ҳаким тавсияси асосида қўллаган маъқул.

      Даволанишнинг қай бир усулидан фойдаланманг, қандай дори-дармонларни қўлламанг, ҳаётнинг ҳар бир зарбасига, ҳар бир кўнгилсизликларига донишмандона муносабатда бўлинг, ҳар бир тўсиқдан ўзингизга даҳшатли фожеани тасаввур қилманг, бу дунёда яхши нарса ҳам, ёмон нарса ҳам учрайди, аммо ҳамма нарса ўткинчидир, ҳаммаси ўтиб кетади.

       Асаб торлари таранглашганда… Кўнгли нотинч, асаби бузуқ одам овқат еганда ҳамма кўнгилсиз ҳодисаларни унутиб юбориши керак, акс ҳолда, у овқатни эмас, балки овқат уни ейди. СКАЧАТЬ