Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 2

Название: Энг яхши даво

Автор: Абдукарим Усмонхужаев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 5-640-03140-9

isbn:

СКАЧАТЬ ишлатиладиган дори-дармонларнинг хусусиятлари, таъсири, ва ниҳоят, одам вужудига шифо бахш этиш борасида келиб чиқадиган оқибатлари ҳамон охиригача аниқланмаган экан, одамзоднинг энг ишончли бирдан-бир нажот манбаи, бу ўз вужудини руҳият орқали бошқариб, ўз-ўзини даволашга ўргатиб ва кўниктириб бориш бўлиб қолади.

      Муолажа жараёнида энг ҳал қилувчи ўринни беморнинг ўзи эгаллайди. Табиати қувноқ, ҳаракатчан, ҳар бир кўнгилсизлик ва бахтсизликка сабр-тоқат қиладиган одамларда ҳар қандай хасталик жуда тез ўтиб кетади. Арзимаган нарсадан ваҳимага тушадиган, сал мазаси қочса, умри тугагандек фиғон қиладиган кимсаларда енгил дард ҳам жуда узоққа чўзилиб, оғир кечади.

      Фалсафий тушунчада шахснинг маъноси нимада кўринади? Шахс – бу, доимо инсоннинг маънавий мусаффолиги, мустақиллиги ва такрорланмаслигидир. Инсонда эҳтирос, ирода, инон-ихтиёр, қизиқишлар, сезги, туйғулар унинг шахсини ташкил этади.

      Ҳар бир шахс учун ўзи ва атрофдагилар билан келишиш, хулқ-атворнинг яхлитлиги, ижтимоий муҳитга мослаша олиш, ички озодлик, санъатни баҳолай олиш қобилияти, кенг дунёқараш ва ҳазилкашлик, унга хос маънавийруҳий гўзаллик, ҳаётсеварлик инсон сийратининг мазмунини ташкил этади. Қалб – сезгилар, ҳиссиётлар, қизиқишлар, фикр ва олий мақсадларнинг шахсий тизими. Қалб – бу, энг аввало, ибтидоий эмас, балки англашилган, идрок этилган кечинмалар, ҳиссиётлар олами.

      Инсон бирор хасталикка йўлиқар экан, демак, аввало унинг руҳияти хасталанган бўлади. Руҳни даволаш одамнинг ўз қўлида. Вужуд касалланса, ҳаким ёрдам беради, аммо руҳият бузилганида, одам ўз ички воситаларини онгли равишда ишга солиши талаб қилинади. Демак, ҳали айтганимиздек, одам онгли равишда ўз-ўзини бошқариши керак ва зарур.

      Одамзоднинг туғма тарзда орттирган ўзини-ўзи бошқариш маркази ташқаридан бўладиган ҳар қандай тажовузларга қарши курашиш қобилиятига эга. Одамзодда ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатиш даражаси кучли бўлади. Одамнинг куч-қуввати ҳам шунга яраша. Машқ қилиш орқали маълум ҳиссиёт ва туйғулар юзага келади. Чунки айнан салбий ҳиссиётлар касалликнинг пайдо бўлишига сабабдир. Агар салбий ҳиссиётлар онгли равишда ижобий туйғуларга айлантирилса, касалликдан халос бўлиш мумкин.

      Бир қарашда бизнинг бу қарашларимиз анъанавий назарияларга қарши бормоқда, аммо таъкидлаб айтамизки, «Мадади Сино» соғломлаштириш академиясининг соғломлаштириш босқичларида саломатлигини тиклаган 3000 дан ортиқ тингловчилар орасида бирор касаллик сабабини ахтарар эканмиз, бунда руҳият, кайфият ва тасаввурлар хасталикларнинг пайдо бўлишида бирламчидир, деган қатъий хулосага келамиз. Ана шунинг учун ҳам одам, энг аввало, ўзининг ҳис-туйғулари, кайфиятларини оқилона бошқаришни ўрганса, ўз саломатлигини тиклай олади.

      Одам ўз руҳиятини онгли равишда бошқара билса, бемалол қон босимини, қанд моддаси ва гормонлар миқдорини идора этиши, қон томирларини кенгайтириши, юрак уришини тартибга солиши, оғриқ ва чарчоқларни СКАЧАТЬ