Название: Энг яхши даво
Автор: Абдукарим Усмонхужаев
Издательство: Kitobxon
isbn: 5-640-03140-9
isbn:
Аммо доимо «энг юқори пардада» ҳам юриб бўлмайди. Унинг узоқ давом этиши ҳам хавфли. «Яхши» асабий тарангликни «ёмон» асабий тарангликдан ажратувчи чегарани босиб ўтишингизни «ёмон» асабий тарангликнинг ажралмас йўлдоши—руҳий азобланиш бошланганидан билиб оласиз. Руҳий азобланиш ҳолати шундайки, бирор арзимас ҳодиса юз бериб қолса, инсоннинг бутун ҳаёти худди шу ҳодисага боғлиқ бўлиб қолгандек, шу ҳодиса туфайли ҳаётнинг маъниси қолмагандек туюлади. Не умидлар билан тайёрланган лойиҳангиз бир дақиқада кераксиз қоғоз уюмига айланиб қолади, илмий ишларингиз бир оғиз сўз билан чиппакка чиқади, кимлардир маломат тошларини отишади, орқангиздан ғийбат ва туҳматлар қилишади, энг севган, ишонган кишингиз ёки дўстингиз хиёнат қилади, яқинларингизнинг Сизга бўлган муносабатлари ёмон томонга ўзгаради, ҳеч кимни кўргингиз, ҳеч қаёққа чиққингиз келмай қолади, ҳамма нарсадан тўйиб кетасиз… Ўзингиз билган, ҳакимлар тавсия қилган дори-дармонларни қабул қилишни бошлайсиз. Қалб туғёнини, вужудингиз фарёдини дорилар билан бўғиб ташлайсиз ёки бўғиб ташламоқчи бўласиз. Ҳакимлар фақат дори ёзиб беради. Шу дорилар балки ичингиздан тошиб келаётган ҳайқириқни бўғди ҳам дейлик. Аммо бу вақтинчага, то навбатдаги асабий тарангликкача давом этади. Асаб тарангликлари оша боргани сари, вужудда заиф жойлар ва аъзолар ҳам кўпая боради. Асабий тарангликлар Сизнинг эсингиздан чиқиб кетган бўлса ҳам, танангиз уни «унутмайди», у ҳар қандай сабаб ва баҳона топилишини кутади, холос. Баҳона топилди дегунча, асабий тарангликлардан қутулиб қолишга ҳаракат қилади. Бу вулқон отилишига ўхшаб кетади. Бундан қутулишнинг энг яхши ва осон йўли—унга қарши курашиш бўлади. Тезда кураш бошланмас экан, асабий тарангликлар одамнинг иродасини букади, ҳаёт гўзаллигини сезишдан маҳрум қилади, аъзоларини бирин-кетин ишдан чиқариб, бутун вужудни ўзига қул қилиб қўяди.
Қалб туғён урганда… Ҳис-ҳаяжонга тушган одамнинг ички муҳитида ҳақиқий нейроэндокрин бўрони юз бермоқда: асаб системасининг қўриқчиси бўлган гипоталамус гипофизга биокимёвий аломат—кортиколиберин гормонини юборади, бу билан уни кучли равишда адренокортикотроп гормонларини (АКТГ) ишлаб чиқаришга мажбур қилади. АКТГ қон билан СКАЧАТЬ