Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 6

Название: Энг яхши даво

Автор: Абдукарим Усмонхужаев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 5-640-03140-9

isbn:

СКАЧАТЬ тўпланг. Оқибатда нохуш сезгилар пайдо бўлади, аммо Сиз тўғри йўлдасиз.

      3. Агар оғриқ жуда кучли бўлмаса, уни янада кучайтиринг.

      Ана шунда бирдан оғриқ йўқолади ва Сиз енгил тортасиз. Таъсир кучли бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, бари бир, оғриқдан бутунлай қутулиш учун бу усулни бир неча марта такрорланг. Ана шундагина ундан бутунлай қутуласиз.

      Иккинчи усул, аввал айтиб ўтганимиздек, иккита жойдан иборат бўлади. Ўзингиз бир жойга ўтириб оласиз, иккинчи томонга, рўпарангизга ўзингизни безовта қилган ўша аъзоингизни ўтқазасиз. У билан чин дилдан суҳбат қуринг. Ундан аҳвол сўранг, Сизни қачон нима учун безовта қилишини, нима учун оғришини сўранг. Ўзингизга нисбатан қандай фикрда ва ичингизда ўзини қандай ҳис қилишини сўраб-суриштиринг. Четдан қараган одамга худди шу одам ақлдан озиб, ўзи билан ўзи гаплашаётгандай туюлса-да, бари бир, гаплашаверинг. Чунки бу усул жуда фойдали бўлиб, кўпгина «юраги касаллар» ўз юраклари билан суҳбатлашиб, ундан секинроқ, тинчроқ уришини, яхши ишлашини сўраб мурожаат қилганлар ва шу йўл билан соғайиб кетганлар. Бирор аъзо касалланса, шу аъзо соҳиби уни савқи табиий (интуитив) тарзда топиб олади. Бу аъзо билан чин дилдан «суҳбат қуриш ва ўзингизни безовта қилмасликни ундан сўраш»ни амалга ошириш энди ўз қўлингизда. Бу усулларни қўллашдан эринсангиз, асаб бузилганида, асабий тарангликлар рўй берганида, ўша оғриқли жойни ҳеч бўлмаса қўлингиз, бармоғингиз билан босиб, ушлаб туринг, ўзи ўтиб кетади.

      Асаб бузилиши, уйқусизлик балосининг давоси сифатида аутотренинг машқларини қўллашни кўпчилик аллақачон ўрганиб олган. Бу усулни қўллашнинг қийин томони шуки, кутилган натижага эришиш учун уни узоқ вақт мобайнида ўрганиш керак бўлади. Замонавий тиббиёт эринчоқларга қўл келадиган усул—тимсолли гипноз орқали бўшашиш усулини таклиф қилмоқда. Бу усул ҳар қандай оғриқли вазиятда ҳам, оғир вазиятда ҳам жуда тез бўшашишга имкон беради. Ёмон оқибатлари ҳам йўқ.

      Биринчи машқ: обдан бўшашиш учун ўнғай ўтириб олинг ёки ётинг.

      Иккинчи машқ: шундай бўшашиш ҳолатида қанча қолишни истасангиз ва бундан мақсадингиз нима эканлиги ҳақида ўзингизга буйруқ беринг. «Мен шу ҳолатда 10 дақиқа қолмоқчиман ва кечаси соат 11 да ухлайман». Ёки: «Мен раҳбаримнинг гапидан ҳаяжонланишни истамайман, уни унутаман».

      Учинчи машқ: «Мен уйқудан қушдай енгил бўлиб тураман, яхши кайфият билан ишга бораман».

      Тўртинчи машқ: тимсолли тасвирли гипноз. Аввал кўз очиқ бўлади, кейин ёпиқ. Тимсоллар изчиллигига эътибор қилинг.

      Диққатни бир жойга тўплаш учун бирор жабҳани танланг. Аввал унинг бирор қисмига, кейин иккинчи қисмига, учинчисига қаранг, кейин диққатни товушларга қаратинг: соат чиқиллаяпти, ойна ортида машиналар гувиллаяпти, барглар шитирлаяпти. Ҳар бирини бажаришда аста-секин сезги тимсолларига ўтинг. Кийимларингиз баданингизга тегиб турипти, юзингизга енгил шабада урилаяпти, оғзингизда овқат таъмини сезаяпсиз. Босқичлар бошидан такрорланади—аввал кўз орқали, кейин эшитиш ва ниҳоят, сезиш СКАЧАТЬ