Название: Энг яхши даво
Автор: Абдукарим Усмонхужаев
Издательство: Kitobxon
isbn: 5-640-03140-9
isbn:
Ёддан чиқармоқлик ҳам бир саодат,
Унутмаслик дарди оғир ниҳоят!
Вақтида унутсанг ором топар жон,
Қалб кўтариб юрмас оғир жафони,
Мана мен йилларки, куяман ҳамон,
Ёддан чиқаролмай бир бевафони.
Маслаҳатимиз: ушбу шеърни ёд олинг ва унга доимо амал қилинг! Эсдан чиқариш фақат «бевафолар»га эмас, ҳамма кўнгилсиз нарсалар ва ҳодисаларга тааллуқлидир.
АҚЛЛИЛИК БАЛОСИ
Асабий таранглик бутун инсоният оламини қамраб олган. Буни илк бора канадалик олим Ганс Селье 1936 йилда қўллади. У ана шу техникага оид бўлган «босим» ва «тазйиқ», «исканжага олиш», деган маънони билдирувчи бу атамани моддалар қаршилиги ҳақидаги фандан олиб қўллади. Олим тинмай ривожланаётган тараққиёт даврида энг кўп тарқалган хасталикни «стресс», деб атади ва унинг келиб чиқишини аниқлаб берди. Олимнинг фикрича, асабий тарангликнинг икки хил тавсифи бор экан.
Биринчи тавсиф—илмий доираларга тегишли экан: «Стресс—биологик тизимда ўзига хос бўлмаган ўзгаришларни қамраб олувчи, ўзига хос синдром орқали намоён бўладиган ҳолатдир». Бу ифода сал мураккаб бўлса-да, бу жараёнда инсоният саломатлиги остига қўйилган соат тузилмали бомба борлиги сезилиб турибди.
Иккинчиси эса, сал умид бахш этувчи бўлиб, худди биринчисини рад этаётгандек туюлади. «Стресс – бу ҳаёт лаззати ва мушк-анбаридир». Ҳақиқатан ҳам ҳамма ҳиссиётлар ва кечинмалар асабий таранглик билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Психотерапевтлар бу ҳолатни «Стендал синдроми» номи билан атаганлар.
Стендал 1817 йилда, Флоренция музейларидан бирида Уйғониш даври тасвирий асарларини кўриб чиқаётган пайтида, бу ҳисни бошидан кечирган эди. Таассуроти шундай кучли эдики, у шу ернинг ўзида ҳушидан кетиб йиқилди. Бунақа ҳодисалар содир бўлиб тургани учун туризм бошқармаси бунақа асабий таранглик табиатини ўрганишга бир неча ўнлаб миллион долларни ажратди.
Бу ҳолат ҳаммада ҳам юз беравермайди, ҳар бир томошабин ҳам гўзаллик олдида ҳушидан кетиб, йиқилмайди. Биз, гўзал қизни ойнаижаҳонда кўриб қолиб ёки қизнинг юзидаги парда кўтарилиб кетган пайтида уни кўриб қолиб, ҳушидан кетган йигитлар ҳақидаги достон ва эртакларни кўп эшитганмиз, аммо гўзал санъат олдида ҳушини йўқотиш ҳақида кам нарса биламиз.
Бир неча йил аввал Санкт-Петербургдаги Эрмитажда «Иван Грозний ўз ўғлини ўлдирмоқда», деб номланган картинани томоша қилиб, азбаройи таъсирланиб кетганидан, Иван Грознийнинг кўзини пичоқ билан дабдала қилиб ташлаган Максим Балашов деган йигит ҳақида рўзномалар шовшув кўтаришиб, уни салкам жиннига чиқариб қўйишганди. Балки М. Балашовни бу ишда қоралаб бўлмас, балки у санъат олдида, мусаввир санъати олдида лол қолганидан шу ишга қўл ургандир. Балки у санъатни бошқалардан кўра теран ҳис этар. Бунинг учун қалб жуда нозик бўлиши керакдир? Унда, гўзаллик мусобақаси ғолибасининг юзига кислота сепиб юбориш ёки жуда СКАЧАТЬ