Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов страница 21

Название: Тушда кечган умрлар

Автор: Уткир Хошимов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тўқсон биринчи хона эшиги ғира очиқ турибди.

      – Мумкинми? – деди мўралаб.

      Дима сигарет тутатиб, аллақандай қоғозларни титкилаб ўтирган экан.

      – Нима гап? – деди зарда билан.

      Укасини кўриб дафъатан танимадими ё танимаганга оддими, қайта сўради:

      – Нима гап?

      – Ҳеч гап йўқ, – деди Гриша сунъий илжайиб. – Мен уйдан кетдим…

      Дима сигаретини чуқур-чуқур сўриб, кулдонга улоқтирди.

      – Табриклайман!

      – Яшолмайман! – деди Гриша йиғламсираб. – Туролмайман ўша уйда! Жонимга тегди хотиним ҳам, қайнонам ҳам. Мана бундай жонимга тегди.

      – Хўш? – Дима унга ўқрайиб қаради. – Мендан нима хоҳлайсан?

      – Кетаман! Туролмайман бу шаҳарда!

      – Қаёққа?

      – Билмайман! – Гриша ростини айтди. – Билмайман! Аммо яшолмайман бу ерда! Ўзимни ўлдираман! Машина тагига ташлайман. Осаман. Заҳар ичаман!

      – Истерика қилма хотинга ўхшаб! – Дима қайтадан сигарет олди. – Гапимни диққат билан эшит. Сен ёш бола эмассан. Бундан бу ёғи елкамда ортмокдаб юролмайман…

      – Бир зум ўйланиб турди-да, қўшиб қўйди: – Эртадан бу ерда йўқман. Оилам билан кўчиб кетяпман.

      Гриша қулоқларига ишонмади. «Алдаяпти. Баҳона қиляпти!»

      – Қаёққа? – деди талмовсираб.

      – Ўзбекистонга! – Дима гугурт чақди. – Нима фарқи бор сенга!

      – Олиб кет! – Гриша астойдил ялиниб илтижо қилди. – Олиб кет мениям! Ваъда бераман! Бошқа қилмайман. Одам бўламан!

      Дима шошилмай ўрнидан турди, секин-секин юриб тепасига келди.

      – Аҳмоқ! – деди нафрат билан. – Мен ўйнагани кетаётганим йўқ! Биласанми, Ўзбекистон – ҳозир иккинчи Афгонистонга айланган! Кураш кетяпти! Ҳақиқий жанг! Ҳаммаёқ порахўрлар. Ҳаммаёқ қўшиб ёзувчилар! Босмачилар! Тушундингми?

      – Майли! – Гриша ростмана йиғлаб юборди. – Бу ерда тургандан кўра босмачилар қўлида ўлганим яхши!

      – Қўлингдан нима келади, аблаҳ! – Дима қичқириб юбор-ди. – Ўзбекистонни сақлаб қолиш учун раҳбар кадрлар керак, тушундингми! Принципиал одамлар. Сен кимсан ўзи?

      – Дима! – деди Гриша бурнини тортиб. – Вокзалда юк ортсам ҳам майли. Обкет, Дима, обкет! Бўлмаса, ўзимни ўлдираман! Барибир ўлдираман!

      …Поездда икки суткадан ортиқ юришган бўлса, илондек заҳар янгаси Гриша билан бир оғиз гаплашмади. Акаси ҳам хомуш эди. Гриша бегона юртда ўзларини нималар кутаётганини тасаввур қиларди. Ака-укани ёввойи тоғлар орасига юборишади. Ҳар бир қоя орқасида биттадан босмачи милтиқ ўқталиб туради… Гриша ўзи ўлса ўладики, акасини ҳимоя қилади. Сўнгги томчи қони қолгунча. Заҳар-заққум янгаси билиб қўйсин: Гриша акаси қилган яхшиликларни унутадиганлар-дан эмас!

      Тошкент вокзалига келиб тушишса, ҳаммаёқ осойишта. Одамларнинг чеҳраси очиқ… Биронта «босмачи» рўпарасидан чиқиб, «Сен кимсан, нега келдинг?» – демади…

      Диманинг бахти СКАЧАТЬ