Соат ярқ этиб қаради-ю, капитаннинг шубҳа билан чақчайиб турган кўзига кўзи тушди.
Юраги музлаб кетгандек бўлди. Особист учун Ватан хоинини ҳимоя қилишга уринди, деган битта тамғанинг ўзи кифоя!
– Орқамизда Москва турганини унутдингми, илонвачча!– деди Соат ғазаб билан. – Шахсан ўртоқ Сталиннинг ўзи Кремлдан жилмай ўтирибди-ю, сенинг жонинг ширинлик қилиб қолдими! – Шундай деб пистолетини чиқарди.
– Отманг, жон ака! – Ҳусан тиз чўкди. Қорда тошбақадек судралиб кедди-да, оёғини қучоқлади. – Тавба қилдим. Жон ака, тавба қилдим! Ака-а-а!
Соат унинг бошини мўлжаллаб ўқ узди. Ҳусан чаккасидан тепки егандек ёнбоши билан қорга ағанади. Оғзи ланг очиқ қолган, ҳамон «ака-а-а!» деб чинқираётганга ўхшарди.
– Ўртоқ капитан! – деди Соат қаддини ростлаб. – Халқ душманининг ўғли экан. Отаси эшон экан. Сибирга сургун қилинган. Жанг қилишни хоҳламай, атайлаб қочибди. Ўзи тан олди.
…Ўз қўли билан биринчи марта одам ўлдиргани учунми, Ҳусан анчагача Соатнинг кўз ўнгидан кетмай қодди. Нуқул «ака-а-а» деб дод солаётганга ўхшайди. Баъзан кечалари «акаа-а» деган чинқироқ овоздан уйғониб кетади…
Ҳар нарсанинг бошланиши қийин бўларкан. Кейин-кейин Ўрганиб кетди.
…Иши оғир эди. Урушда жасорат билан қўрқоқлик, фидойилик билан хоинлик кўпинча ёнма-ён юради. Фронтни бунақа маразлардан тозаламасанг, ёмон ярага ўхшаб, маддалаб кетади…
Ўзбекча хат ўқийдиганлар йўқ ҳисоб эди. Соат кечалари Ухламай хат титкилаб чиқар, ўзбек аскарларининг гапига зимдан қулоқ солиб юрарди. Ўзбеклар уни кўрса, ўз жигаргўшасини топиб олгандек, яйраб кетади. Оғзига келганини қайтармай вайсайди. Соатнинг вазифаси хоин ва қўрқоқларни фош этиш… Факт эса етарли…
– Хэх! Жанг қилиш ёқмай қолдими? Хотинингни соғиндингми!.. Ҳа-а, гап бу ёқда дегин!
Немиснинг кучи кўп эканми? Яхши-и-и! Қани, марш «штрафной»га! Немиснинг кучини яқиндан кўрасан. Олдинга юрсанг, фашист отади, орқага чекинсанг, ўзимизникилар. Керак бўлса, ижтимоий келиб чиқишингни ҳам текшириб кўрамиз. Битта сен ўлганинг билан аскар камайиб қолармиди! Хотининг бир кун йиғлайди. Икки кун йиғлайди. Чўлоқми, маймоқми, топиб олади ўзига муносибини!
Эҳ-ҳе! Беш йил урушда юриб нималарни кўрмади бу бош!
…Яна бир воқеа ҳеч эсидан чиқмайди. Айтсанг биров ишонмайди. Битгаси немис билан картошка кавлаганини вайсаб юрганмиш, деган сигнал кедци. Борса, сийрак мўйловли қозоқ.
Элликлардан ошган. Соат секин гапга содди:
– Немис билан картошка қазидингми?
Соддагина солдат экан. Устига-устак атрофида кўпдан бери на қозоқча, на ўзбекча гаплашадиган одам бўлмагани учунми, севиниб кетди.
– Ўй-бай! —деди офицер билан гаплашаётгани ҳам эсидан чиқиб. – Немис-де, одам эканғўй!
– Қара-я! Немис одам эканми, қани бир бошдан айтиб бер-чи!
…Солдат ҳаммасини гапириб берди. Олдинги линияга бир ҳафтача кухня келмабди. Нейтрал СКАЧАТЬ