Тағин силкитиб кўрди. Сут кўпириб, қаймоғи юзига тепди. Гриша бир кўтаришда хўқачани яримлатди. Сутнинг таъми ғалати эканини шунда билди. Хўқачани жойига қўйиб, лабини кафти билан артиб турганининг устига лапанглаб қайнонаси кириб келди. Гришани биринчи марта кўраётгандек, кўзларини ола-кула қилиб бирпас қараб турдида, тепловоз гудогидек чинқирди:
– Лари-и-и-и-са-а-а!
Ярим яланғоч хотини югуриб ошхонага кирди.
– Манавини қара! – деди Нина Ивановна семиз бармоғини Гришага бигиз қилиб. – Манавининг жинни бўп қопти. Крахмал ичиб қўйди. Чойшабни крахмаллайман деб ивитиб қўювдим!
Гриша ваннахонага югурди. Вараклаб қуса бошлади. Энкайиб турган жойида Лариса гарданига хўқача билан туширди. Қолган-қутган крахмал Гришанинг юз-кўзига сачради.
– Ҳайвон! – деди Лариса бақириб.
– Қачон одам бўласан, чўчқа.
…Ўша куни ойнинг иккинчи числоси – маош куни эди. Гриша заводдаги улфатлари билан тўйибгина ичди. Ғирашира эсида. Ёмғир еғиб турганди. Тўғриси, йулда бир-икки йиқиддиям.
Нима қипти, йигитчилик-да.
Эшикни, одатдагидек, қайнонаси очди.
– Лариса! – деди қулоқни қоматга келтириб. – Бу еққа қара! Томоша қил манавининг аҳволини!
Дилида тўпланиб етган алам Гришанинг миясига урди-ю, қайнонасининг боши устида мушт кўтарди.
– Ўлдираман! – деди қутуриб. – Ҳаммангни ўлдираман! Қий-чув, бақириқ-чинқириқ авжига чиқди. Бир томондан қайнонаси, бир томондан Лариса юмдалаб ташлашди.
Гриша болари уясини кавлаб қўйиб, арига таланган айиқдек лапанглаб қочди.
– Милиция! – Қайнонасининг ўкириги емғирли ҳавони титратди. – Милиция! Ўлдирмоқчи! Ёрдам беринглар! …Гриша жонҳолатда югуриб кетди. Узоқ югурди. Аллақандай арча панасига яшириниб, чўнқайиб ўтириб қолди. Ҳамон емғир еғар, оеғидан зах ўтиб кетган, паралон курткасининг ёқасидан сизиб кираетган совуқ томчилар гарданини музлатиб юбораетганини ҳис этиб турарди… Лой ерга енбошлаб, кўзини юмди. Атроф сокин, қоронғи… Олисда кўчадан ўтиб бораетган машиналарнинг бўғиқ гувиллаши эшитилиб турарди. Негадир хаёлига онаси келди. Икки йилдан бери хабар олмагани, ҳатто хат езмагани эсига тушиб, йиғлагиси келди… Ғира-ширада уйғонди. Бирпас гарангсиб турди-да, тушунди. Заводга бориб бўлмайди. Лариса милйция чақиради. Горком комсомолга – акасининг олдига боради. Бошқа илож йўқ. Ҳар қалай, Диманинг қўли узун! Тўғри, ўзидан ҳам ўтди.
Дима сўкади… Майли, урса ҳам майли. Бошқа чора йўқ. Пастдаги милиционердан-ку, ялинибелбориб ўтди. Учинчи қават, тўқсон биринчи хонани тақиллатган эди, садо чиқмади. Этттик тепасидаги езувни қайта ўқиди. «Васильев Д.С.» Тут-Қичдан ушлаб тортиб кўрди. Эшик қулф эди. – Ким керак сизга, ўртоқ! Паркет полда қарс-қурс қадам товуши эшитилди. Гриша енбошига бурилди. Пошнаси бир қарич туфли кийган хушрўйгина қиз ипдек қошини чимириб рўпарасида турарди. – Ким керак сизга? – деди қиз СКАЧАТЬ