Название: Ой ва сариқ чақа
Автор: Уильям Сомерсет Моэм
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-893-3
isbn:
Унинг овози салгина титраб чиқди. Мен томондан бир сония бўлсин иккиланиш тўнғизлик бўлишини ҳис этдим.
– Лекин мен эрингиз билан мулоқотда бўлмаганман. У мени билмайди, шу туфайли ҳам кавушимни тўғрилаб қўйиши мумкин.
– Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, – жавоб берди Стрикленд хоним сал табассум қилиб.
– Сизнингча, мен қандай ҳаракат қилмоғим керак?
Бу саволимга у тўғридан-тўғри жавоб қайтармади.
– Менимча, у сизни билмаслиги қайтага яхши. Биласизми, у Фредни ҳеч қачон ёқтирмаган. Ҳамиша уни тентак бир кимса деб ҳисобларди. Фред ўзини тутолмайди, ўртада жанжал кўтарилади-да, иш натижасиз тугайди. Агар сиз менинг номимдан келганингизни айтсангиз, у, албатта, гапингизга қулоқ солади.
– Мен сизни яқиндан бери танийман, – жавоб бердим мен. – Бундай ишга эрингизни яхши билмаган бир одамнинг қандай аралашиши мумкинлигини тушунмаяпман. Ўзимга бевосита алоқадор бўлмаган ишга бурнимни тиқишни хоҳламаяпман. Нима сабабдан Парижга ўзингиз бориб қўя қолмайсиз?
– У ерда ёлғиз эмаслигини эсдан чиқариб қўйяпсиз, шекилли.
Мен тилимни тишладим. Кўз ўнгимда Чарлз Стрикленд уйига кириб борганим ва унга ташриф карточкасини узатганим, икки бармоғи билан карточкани ушлаганча қаршимга чиққани намоён бўлди:
– Хизмат?
– Мен сиз билан хотинингиз тўғрисида гаплашмоқчи эдим.
– Жиддий гапиряпсизми? Сал улғайганингиздан кейин бировларнинг ишига бурун тиқмаслик лозимлигини тушунасиз. Агар илтифот кўрсатиб, чап томонга қайрилсангиз, эшикни кўрасиз. Сизга омад ёр бўлсин.
Бу ердан силлиққина чиқиб кетиш қийинлигини аввалдан сеза олдим ва Стрикленд хоним мушкулотлар тўридан қутулмасидан олдин Лондонга қайтиб келганимга ўзимни қарғадим. Мен зимдан аёлга разм солдим. У хаёл дарёсига ғарқ бўлган эди. Лекин бир сониядан кейин менга қаради, чуқур хўрсинди ва енгил кулимсираб қўйди.
– Ҳаммаси кутилмаганда рўй берди, – деди у. – Биз ўн етти йил турмуш қурдик. Чарли бошқа аёлга илакишиб кетади, деб ҳеч қачон ўйламаган эдим. Биз жуда аҳил яшаганмиз. Тўғри, мен жуда кўп нарсаларга қизиқар эдим, буларни у ё ёқтирмас, ё бепарво эди.
– Сиз бирга кетган… – қандай қилиб мулойимроқ сўрашни билолмаётгандим, – аёлнинг кимлигини била олдингизми?
– Йўқ. Буни ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмаяпти. Бу жуда ғалати. Одатда, бундай пайтларда одамлар севишганларни ресторан ёхуд бирор ерда кўриб қолишади-да, хотинларига гапириб беришади. Бу тўғрида мени ҳеч ким огоҳлантиргани ҳам йўқ, мен ҳеч нарсадан шубҳаланганим ҳам йўқ. Унинг хати булутсиз осмондаги момақалдироқдай бўлди. Мен билан бахтиёрлигига заррача шубҳа қилмасдим.
Стрикленд хоним йиғлаб юборди, бечорага ич-ичимдан раҳмим келди. Лекин у шу ондаёқ ўзини қўлга олди.
– Мен умидсизликка берилмаслигим керак, – деди у кўзларини артиб. – Ҳозир қандай тадбир кўриш лозимлиги ҳақида бир қарорга келиш керак.
Аёл парокандалик билан гоҳ яқин ўтмиш, СКАЧАТЬ