Название: Ой ва сариқ чақа
Автор: Уильям Сомерсет Моэм
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-893-3
isbn:
– Сиз аблаҳ Чарлининг хотинини ташлаб кетганини эшитган бўлсангиз керак? – дарғазаб қичқирди у. Мен жавоб қайтаришга шошилмадим:
– Ҳа, қандайдир кўнгилсизлик бўлганига ишора қилишганди.
– У қочиб кетди. Қандайдир сатанг билан Парижга қочди. Эммига сариқ чақа ҳам қолдирмади.
– Жуда ачинарли, – дедим нима дейишни билмай.
Полковник бир зарб билан вискини ичиб юборди. Бу баланд бўйли, қотмадан келган, эллик ёшлардаги, оқ сочли, мўйлаби пастга осилган, кўзлари кўм-кўк, лаблари қуришган киши эди. Олдинги учрашувдан менинг эсимда қолган нарса фақат унинг бирор маъно уқиш қийин бўлган юзию истеъфога чиққунгача ўн йил мобайнида ҳафтасига энг камида уч мартадан поло ўйнаганини мақтаниб гапириб бергани бўлди.
– Ўйлашимча, ҳозир Стрикленд хонимнинг мен билан гаплашишга фурсати йўқ, – дедим. – Унга жуда ачинаётганимни ва бирор нарса билан ёрдам бера олсам, ўзимни бахтиёр ҳисоблашимни етказиб қўйинг. У ҳатто менинг гапимни эшитмади.
– Билмадим, энди у нима қилади. Ахир унинг болалари бор. Қандай қилиб кун кечиришади? Ҳаво билан овқатланишадими? Ўн етти йил-а!
– Ўн етти йил? Бу билан нима демоқчисиз?
– Турмуш қуришганига ўн етти йил бўлди, – кескин жавоб берди. – Менга Стрикленд ҳеч қачон маъқул бўлмаган. Албатта, у божам бўлгани учун ҳеч нарса дея олмас эдим. Ёки сиз уни назокатли одам, деб ҳисоблайсизми? Аслида, Эмми унга турмушга чиқмаслиги керак эди.
– Улар бутунлай ажраб кетишдими?
– Расман ажралишлари қолди, холос. Мен «Дарҳол ажралиш тўғрисида ариза ёзинг, Эмми! Бу сизнинг ўз олдингиздаги ва болаларингиз олдидаги бурчингиз», дедим. Яхшиси, у менинг кўзимга мутлақо кўринмасин. Акс ҳолда таъзирини бериб қўяман.
Хаёлимга бу иш полковник Мак-Эндрюга унчалик осон бўлмаса керак, Стрикленд бақувват одам-ку, деган фикр келса-да, индамай қўя қолдим. Яхши фазилатли кишилар бошқалар томонидан ранжитилсалар ҳам гуноҳкорларни қарғамасликлари ёдимга тушди. Мен иккинчи маротаба кетишга чоғланиб турганимда Стрикленд хоним кириб қолди. У кўз ёшларини артишга, юзига салгина упа сепиб, ўзини эпақага келтиришга улгурганди.
– Ўзимни тута олмаганимга афсусдаман, – деди у. – Яхшиямки, сиз кетиб қолмабсиз.
У ўтирди. Мен энди тамомила эсанкираб қолгандим. Менга алоқадор бўлмаган нарса тўғрисида гаплашиш тамомила ноқулай бўлаётганди. Мен ўша пайтларда хотин-қизларнинг энг катта қусури – шахсий ишларини дуч келган одам билан қизғин муҳокама қилавериши эканлигини билмасдим. Стрикленд хоним, афтидан, ўзини тутиб олишга уринаётганди.
– Бу ҳақда кўп гаплашишяптими? – сўради у.
Оила бошига тушган мусибатдан хабардорлигимга унинг қатъий ишончи мени саросимага солиб қўйди.
– Мен эндигина дам олишдан қайтдим. Роза Уотерфорддан бошқа ҳеч кимни кўрмадим.
Стрикленд хоним қўлларини бир-бирига СКАЧАТЬ