Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 1

Название: Ой ва сариқ чақа

Автор: Уильям Сомерсет Моэм

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-893-3

isbn:

СКАЧАТЬ и қораловчилар ҳам, унга менсимай муносабатда бўлувчилар ҳам шунчалик асоссиздирлар. Унинг асарлари даҳонинг ижодиёти эканлиги – шубҳасиз. Санъатдаги энг муҳим нарса деб, ижодкор шахсиятини тушунаман, агар у оригинал бўлса, барча нуқсонларини кечиришга тайёрман. Веласкес рассом сифатида, эҳтимол, Эл Грекодан юқорироқ бўлгандир. Лекин унинг асарларига кўникиб қоламиз-да, эҳтиросли ва ўз қалбининг мангу фидойилигини кўрсатган дурдоналарини унчалик ҳам қадрлайвермаймиз. Рассом, шоир ёки созанда ўзининг кўтаринки ва улуғвор санъати билан эстетик туйғунинг эҳтиёжини қондиради, лекин бу қониқиш жинсий инстинктга ўхшаб кетади. Унинг сири бамисоли саргузашт романлардай кишини ўзига тортади. Бу худди коинот сирларидай англаб бўлмас жумбоқдир. Стрикленднинг энг арзимасдай туйиладиган асарлари ҳам рассомнинг ўзига хос, мураккаб, азоб-уқубатлар билан тўла шахсияти тўғрисида кўп нарсаларни айта олади. Улар ҳатто рассомнинг асарларини хушлайвермайдиган одамларни ҳам бефарқ қолдирмайди, унинг ҳаёти, характерининг ўзига хос томонларига қизиқиш уйғотади.

      Стрикленд вафотининг тўрт йиллиги арафасида Морис Гюренинг «Меркюр де Франс»да эълон қилинган мақоласи бу рассомни унутилиб кетишдан сақлаб қолди. Кўпгина таниқли адабиётчилар Гюре очган сўқмоқдан юришди. Анча вақтгача Францияда бирорта танқидчининг рассом ҳақидаги фикрларига унчалик қўшилишмади. Аксинча, уларнинг фикрлари ғалати туйилди. Лекин кейинроқ майдонга келган ишлар Гюренинг ҳақлигини кўрсатди. Шу маънода Чарлз Стрикленднинг шуҳрати француз қўйган пойдеворга асосланади, деб бемалол айтиш мумкин. Бу шуҳрат санъат тарихидаги энг романтик эпизодлардан биридир. Лекин мен Чарлз Стрикленд санъатини таҳлил қилмоқчи эмасман, унинг шахсиятини очадиган қирралари тўғрисидагина тўхталмоқчиман. Санъатнинг ўзига хос хусусиятларини билмайдиган одамлар рассомчиликда муқаррар равишда ҳеч нарсанинг фаҳмига боришмайди ва шу боисдан бундай асарларни миқ этмай томоша қилганлари маъқул, деб фикр юритадиган рассомларга қўшила олмайман. Санъатга ҳунар деб қараш, уни фақат ҳунарманд одамларгина тушунади, дейиш тамомила хатодир. Санъат туйғуларни намойиш этиш шакли, туйғу эса ҳамма тушунадиган тилда ифодаланади. Санъат технологиясини амалий жиҳатдан унчалик тушунмайдиган танқидчилик эса ҳеч қачон салмоқлироқ гап айта олмайди, деган фикрга қўшиламан. Ўзимнинг эса рассомчилик соҳасида ҳеч нарсага ақлим етмайди. Бахтимга бундай хатарли саргузаштни бошлашнинг зарурияти ҳам йўқ. Зеро, менинг дўстим, иқтидорли рассом ва адиб жаноб Эдуард Леггат ўзининг мўъжазгина китобида Стрикленд ижодини муфассал таҳлил этган. Мазкур китоб Англияга қараганда Францияда кўпроқ муваффақият қозонган ва мен уни санъат асарларини нозик ҳис этиш ва назокатли услубда ёзишнинг ажойиб намунаси, деган бўлардим.

      Морис Гюре ўзининг машҳур мақоласида кенг оммада қизиқиш ва иштиёқ уйғотиш учун Стрикленднинг ҳаётий йўли тўғрисида мароқ билан ҳикоя қилади. Санъатни юксак эҳтирос билан севган Гюре чинакам, фавқулодда қобилиятнинг қадрига етадиганлар эътиборини ўзига қаратишга ҳаракат қилди. Ажойиб журналист бўлганлиги туфайли мақсадга тезроқ эришиш учун одамларни қизиқтира олди. Стрикленд билан қачонлардир учрашган, у Лондонда истиқомат қилган пайтидан биладиган ёзувчилар унинг бу қадар машҳур бўлиб кетишини кутмагандилар. Монмантрда улар билан ёнма-ён ўтирган рассомлар – омадсиз ва шунчаки бир сураткаш, деб юрган одамлар чинакам даҳо рассом бўлиб чиққанидан беҳад ҳайратланардилар. Франция ва Америкадаги журналларда рассом тўғрисидаги мақолалар бодраб чиқди. Улардаги хотира ва мақтовлар худди оловга керосин сепгандек омманинг рассомга қизиқишини янада авж олдирарди. Тиришқоқ Вейбрехт-Ротголтс ўзининг салмоқли монографиясида Стрикленд тўғрисида фикр билдирилган ишларнинг узундан-узоқ рўйхатини келтиради.

      Инсон табиатида афсоналар тўқишга иштиёқ кучли бўлади. Шунинг учун ҳам одамлар ўзларига ўхшаган кишиларнинг ҳаёти тўғрисида ҳаммани ҳайрон қолдирадиган ва сирли ҳикоялар тўқишга интилишади. Кейинчалик ўзлари ўйлаб топишган афсоналарга ўзлари ҳам ишониб қолишади. Бу ўртамиёна ҳаётга қарши романтиканинг исёнидир.

      Ҳаёти тўғрисида афсоналар тўқилган одам эса мангуликка дахлдор бўлиб қолади. Ҳазилкаш файласуф, жаноб Уолтер Рели инсоният тамомила янги жойларга инглиз байроғини тикканини эмас, балки маликанинг оёқлари остига ёмғирпўшини ташлаган вақтни эҳтиром билан эслайди, деб кулган эди. Чарлз Стрикленд хилватда ҳаёт кечирганди. Унинг дўстларидан душманлари кўпроқ эди. Шунинг учун рассом ҳақида фикр билдирганлар ўзларининг узуқ-юлуқ хотиралари ёнига турли-туман тўқималар қўшганлар. Ҳолбуки, рассом тўғрисида биладиган ўша нарсалари ижодкор шахсиятини романтик тарзда ҳикоя қилиш имконини берарди. Унинг ҳаётидаги жуда кўп нарсалар ғалати ва қўрқинчли эди, қиёфаси доимо жазавага тушган ҳолатда бўларди. Қисмат унинг бошига ғоят оғир кўргиликларни ёғдирганди. У тўғрисидаги афсоналар шу қадар кенг ёйилиб кетдики, ақли расо тарихчи ҳеч қачон унга суянишни ўзига раво кўрмайди.

      Лекин тақводор Роберт Стрикленд тарихчи эмасди. У, чамаси, ўз отасининг таржимаи ҳолини, тарқалиб кетган баъзи ноаниқликларни тушунтириш, атрофидаги кишиларга кўп изтироблар келтирган тафсилотларни изоҳлаш учун ёзган кўринади. Албатта, мазкур китобда ҳикоя қилинган жуда СКАЧАТЬ