Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ой ва сариқ чақа - Уильям Сомерсет Моэм страница 15

Название: Ой ва сариқ чақа

Автор: Уильям Сомерсет Моэм

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-893-3

isbn:

СКАЧАТЬ хонасидами?

      Қават назоратчиси уйчадаги тахтага қаради.

      – Калитни қолдирмабди. Юқорига чиқиб кўринг.

      Мен унга яна битта савол беришни лозим топдим:

      – Хоним уйдами?

      – Жаноб бир ўзи яшайди. Назоратчи мен юқорига кўтарилиб кетаётганимда гумонсираб қараб қўйди. Қоронғи ва ҳавоси оғир йўлакдан кўнгилни айнитадиган ачимсиқ ҳид анқирди. Учинчи қаватда халатсимон уй ичи кийимдаги ҳурпайган аёл эшикни очди ва миқ этмай менга қараб қолди. Ниҳоят, олтинчи қаватга чиқиб бордим-да, ўттиз иккинчи рақамли хона эшигини тақиллатдим. Ичкарида нимадир тарақ-туруқ қилиб кетди-да, эшик очилди. Қаршимда Чарлз Стрикленд турарди. У бирор сўз қотмади, мени танимаётгани кўриниб турарди. Мен ўзимни таништирдим. Кейин иложи борича назокат билан муомала қилишга интилдим:

      – Сиз мени эслай олмасангиз керак. Ўтган йили ёзда сизникидаги меҳмондорчиликда қатнашиш бахтига мушарраф бўлган эдим.

      – Киринг, – самимий жавоб берди у. – Сизни кўрганимдан жуда хурсандман. Ўтиринг.

      Мен хонага кирдим. Бу торроқ хона бўлиб, французлар «Луи-Филипп услуби» деб юритиладиган мебеллар билан лиқ тўла эди. Хонада устига қизил чойшаб ёпилган кенг ёғоч каравот, катта жавон, думалоқ стол, кичкинагина қўлювгич, қизил газлама қопланган иккита стул жой олганди. Полковник Мак-Эндрю менга таърифлаган шоҳона ҳаётдан нишона ҳам йўқ эди. Стрикленд стулларнинг бирига ташлаб қўйилган кийимларни ерга улоқтирди-да, ўтиришга таклиф этди.

      – Хўш, хизмат? – сўради у.

      Стрикленд бу хонада биринчи танишган оқшомдагидан ҳам гавдалироқ кўринарди. У, чамаси, бир неча кундан бери соқолини олмаган, оҳори кетиб қолган калта камзул кийиб олганди. Ўзига қарамаган, сочини тарамаган бўлса-да, ўзини ниҳоятда эркин ҳис этаётганди. Мен аввалдан тайёрлаб қўйган иборага у қандай муносабатда бўлишини билмасдим.

      – Мен рафиқангизнинг топшириғига мувофиқ келдим.

      – Мен овқатланишдан олдин озгина эрманли арақни ичмоқчи бўлиб турган эдим. Сиз уни ёқтирасизми?

      – Ҳа.

      – Ундай бўлса кетдик.

      У анчадан бери чўткаланмаган бош кийимини кийди.

      – Биз бирга овқатланишимиз мумкин. Ахир сиз менга овқат олиб беришга қарздорсиз, – ҳазил аралаш қўшиб қўйди жаноб Стрикленд.

      – Шундай. Ёлғиз ўзингизмисиз?

      Нозик саволни ўз вақтида ва ўрнида бера олганимга хурсанд бўлдим.

      – Ҳа, ўзим! Тўғрисини айтсам, уч кундан бери оғзимга туз тотмадим. Француз тилини ўзлаштиришим қийин бўляпти. У билан зинадан тушиб борарканман, қаҳвахонадаги қиз қаёққа йўқолди экан, деб ҳайрон бўлардим. Улар ўзаро жанжаллашиб улгуришдими ёки ошиқу беқарорлиги ўтиб кетдими? Сўнгги тахминим ўзимга ҳам ишончсиз туйилди, ахир у деярли бутун йил давомида қочиб қолишга тайёргарлик кўрганди-ку. Клиши кўчасидаги қаҳвахонага кирдик-да, СКАЧАТЬ