Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 25

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ раҳмат!

      Шундан кейин унинг қўлларини кишанлаб, Босс ётган камерага олиб кетишди. Раис тўғри суд залидан қамоққа равона бўлади деб ўйлаганди Фаррухни. Лекин унинг ўйлагани бўлиб чиқмади. Шу боис, у ажабланиб суд раисига қаради. Суд раиси Фаррух яна бир кун "меҳмон" қилиниб, эртасига керакли жойга жўнатилишини айтди. Аслида эса, йигитнинг яна камерасига қайтиши Босс томонидан буюрилганди.

      – Энди ҳақиқий «зэк»ка айландинг, – деди уни кутиб олган Босс мийиғида жилмайиб. Унинг бу кулиши эзгин, ҳамдардликка ўхшаб кетарди. – Одамлар жиноят-чи бўлиб туғилмайдилар, балки уларни жиноятчига айлантиришади.

      Фаррух бошини қуйи эгган кўйи каравотига бориб ўтирди. Кўзларига ёш қалқди. Йигитчанинг бундай иродасизлигини кўрган Босснинг жаҳли чиқиб кетди.

      – Гўдакмисан ёки қиз болага товунлик томонинг борми? Кўзингнинг сувини оқизасан! Бўйнингга юклашдими, демак, энди сен қайтариб уларникига юклашинг керак, йўқса, бир умр раисга ўхшаган қоринбойларнинг оёғи тагида поллатта бўп ўтасан. Тушундингми, қонга – қон, жонга – жон! Бошқа йўл йўқ.

      Фаррух Босснинг гапидан илҳомланиб, билаклари кучга тўлиб бораётгандай сеза бошлади ўзини. Агар қамалган бўлмаганида, тўғри раиснинг ёнига бориб, унинг меш қорнига пичоқ санчишгаям тайёр эди. Ундаги ўзгаришни Босс тезда англаб етди. Босс ҳар бир шогирдини тайёрлаётганда унинг юзида содир бўладиган ўзгаришга диққат-эътиборини қаратар ва шунга қараб шогирднинг қандай ишларга қодирлигини билиб оларди. Фаррухда содир бўлган ўзгариш унга ёқиб тушди. Агар уни ўзи ўйлаганчалик тарбиялай олса, келажакда йигитдан кўп ишларда фойдаланса бўлади. Ҳатто «чевар»ликкаям яраб қолса ажабмас.

      – Сени эртага олиб кетишади, – деди Босс йигитга қирғий нигоҳини тикиб. – Эртагача вақт бор, унгача мен сенга анча-мунча нарсани ўргатаман, фақат мен чизган чизиқдан чиқмайсан. Шунда кимки ёмонлик қилган бўлса, ҳаммасидан ўч оласан.

      – Нима қилишим керак? – деди Фаррух бирдан ҳовлиқиб.

      – Шошилма, аввал гапларимни яхшилаб эшитиб ол, қилишинг керак бўлган нарсаларга ҳали анча бор. Ҳозир ҳовлиқасан-да, мениям, ўзингниям шарманда қиласан. Турмага борганингдан кейин…

      – Бу ер турмамасми? – дея ҳайрон бўлиб сўради Фаррух Босснинг гапини бўлиб.

      Унинг соддалиги Босснинг энсасини қотирди.

      – Қаерда ётганингни ҳалиям билмайсанми? – дея сўради у Фаррухдан.

      – Йўқ, – деди Фаррух бошини чайқаб.

      – Бу аҳволингда мени куйдириб юборадиганга ўхшайсан. Сени ёнимга олиб тўғри иш қилаётганимга гумон пайдо бўлаяпти. Майли, бу ёғи таваккал. Қаерда ётганингниям вақти келиб билиб оласан. Хуллас, турмага борганингдан кейин сени совға-салом билан кутиб олишмайди. Битта-иккита лайчалар қитиқ-патингга тегиб кўришади. Сен улардан асло қўрқма, думини ликиллатиб-ликиллатиб, кейин нари кетади. Ёмони, у ерда аждаҳолар, йиртқичлар бор. Ана шуларнинг ёнида обрўйингни йўқотиб қўймаслигинг керак. Уларнинг ҳаммасиям бизнинг одамлар эмас. Бегоналари, "мент"ларга хизмат қиладиганларидан СКАЧАТЬ