.
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 6

Название:

Автор:

Издательство:

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Нотаниш киши жавоб бермоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган эди ҳамки, бутун суҳбатни эшитиб олган д’Артаньян бўсағада пайдо бўлди.

      – Ўша қўрс боланинг ўзи кимни бўлса адабини бериб қўяди! – хитоб қилди у. – Умид қиламанки, у адабини бермоқчи бўлган кимса, бу гал ундан беркинмайди.

      – Бекинмайди? – қошларини чимириб, қайта сўради нотаниш киши.

      – Хотинимнинг кўз ўнгида қочишга юрагингиз бетламас, деб ўйлайман?

      – Хотирга олинг, – нотаниш киши қилич сопига ёпишганини кўриб, қичқирди миледи, – сал пайсалга солсангиз, ҳаммаси барбод бўлиш мумкинлигини хотирга олинг!

      – Сиз ҳақсиз, – шошиб гапирди нотаниш киши. – Ўз йўлингиздан боринг. Мен ўзимникидан кетаман.

      Хонимга таъзим қилиб, у сакраб эгарга минди, файтоннинг кучери эса отларнинг устига кетма-кет қамчи босди. Нотаниш киши ва унинг суҳбатдоши қарамақарши томонларга елдек учиб кетдилар.

      – Ҳисоб-чи, ҳисобни ким қилади? – Унинг ҳисобкитоб қилмасдан узоқлашаётганини кўрган заҳоти меҳмонга илтифоти чуқур нафратга айланиб, бўкириб юборди хўжайин.

      – Тўлаб қўй, ялқов! – деб суворий отини тўхтатмасдан хизматкорига қичқирди, униси харобот эгасининг оёқлари остига бир-иккита кумуш танга улоқтирди-да, соҳибининг кетидан от қўйди.

      – Номард! Аблаҳ! Қаллоб дворян! – ўз навбатида хизматкор кетидан қувиб қичқирди д’Артаньян.

      Бироқ, йигит бундай ҳаяжонга дош бериш учун ҳали жуда заиф эди. У ўн қадам ҳам чопиб ўтмасидан қулоқлари шанғиллаб, боши айланиб кетди, кўзларини қонли булут қоплади, ҳамон:

      – Номард! Номард! Номард! – дея қичқирганича кўчанинг ўртасига гуп этиб йиқилди.

      – Ростданам хасис номард экан! – д’Артаньянга яқинлашиб ҳамда масалда қарқара шиллиқ қуртга панд берганидек, хушомад билан бояқишнинг кўнглини овлаб, уни алдашга ҳаракат қилиб гапга тушди хўжайин.

      – Ҳа, манфур номард, – шивирлади д’Артаньян. – Аммо униси қандай гўзал-а!

      – Ким униси? – сўради харобот эгаси.

      – Миледи, – шивирлади д’Артаньян ва иккинчи бор ҳушидан кетди.

      – На чора, – деди хўжайин. – Иккитасини бой бериб қўйдим. Аммо, буниси бир-икки кун шу ерда қолиб кетади, деб ишонсам бўлади. Ишқилиб, ўн бир экю ишлаб қоламан-ку.

      Бизнинг хабаримиз бор – д’Артаньяннинг ҳамёнида қолган бор бисоти ўн бир экю эди.

      Харобот эгаси меҳмонини кунига бир экюдан тўлаб, ўн бир кун бетоб ётади, деб мўлжаллаганди, бироқ, у ўз меҳмонини билмас экан. Эртасига д’Артаньян тонг саҳарда туриб, ўзи ошхонага тушди ва тўла рўйхати бизгача етиб келмаган баъзи бир дориворлар, яна бундан ташқари, вино, мой, розмарин топиб беришларини сўради ҳамда онаси берган қўлланмани қўлида ушлаб туриб, малҳам тайёрлади-да, ёнига бирор табибни йўлатмасдан уни беҳисоб жароҳатларига суриб, қайта боғлаб олди. Д’Артаньяннинг ўша куниёқ кечқурун оёққа тургани ва келгуси куни аллақачон буткул соғайиб кетгани СКАЧАТЬ