Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 7

Название: Чол ва денгиз

Автор: Эрнест Миллер Хемингуэй

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-874-0

isbn:

СКАЧАТЬ ҳали ҳам ўткир. Кунботарда қуёшга бемалол қарай оламан, бироқ шунда ҳам кўзим жимирлашиб кетмайди. Қечқурун бўлса, қуёш кучлироқ нур сочади. Аммо эрталаблари у менга азоб беради».

      Шу пайт у қаршисида узун қора қанотларини ёзиб, кўкда чарх урган думдор қуш – фрегатни кўрди. Қуш қанотларини йиғиб, ўзини ўқдек сувга урди, кейин яна гир айланиб уча бошлади.

      – Ўлжа сезганга ўхшайди, – деди чол ўзига-ўзи. – Бекорга айланмаяпти.

      Чол қайиқни қуш кезаётган томонга қараб оҳиста ва бир меъёрда бошқариб борарди. У чилвирлар сувга тиккасига тушиб борсин деб, шошмасдан уларни кузатиб келарди. Шундай бўлса ҳам қайиқ, ҳарқалай оқимдан кўра пича тезроқ борар ва чол ҳамон расамади билан ов қилаётганига қарамасдан хатти-ҳаракатлари қуш кўринганга қадар бўлгандан кўра, бирмунча тезлашган эди.

      Фрегат баландроққа кўтарилди ва қанотларини муаллақ ташлаб, яна чир айлана бошлади. Бирдан у шўнғиди ва чол учар балиқнинг сувдан отилиб чиққанини, денгиз сирти бўйлаб жон-жаҳди билан қанот шопириб уча кетганини кўриб қолди.

      – Макрель, – деди чол баланд овоз билан. – Йирик тилла макрель.

      У эшкакларни сувдан кўтариб қўйди ва қайиқ бурнидаги тахта кат остидан чилвир олди. Чилвир учига ингичка сим билан маҳкамланган майдароқ қармоққа у сардинлардан бирини илди. Чол чилвирни сувга ташлаб, бир учини қайиқнинг қуйруғига бураб ўрнатилган ҳалқага боғлаб қўйди. Кейин у бошқа чилвирга ҳам хўрак ўрнатди-да, калавани ёймасдан катнинг соясига ташлади. Эшкакни қўлга олди ва сув устида энди паст учиб ов қилаётган узун қанот, қора қушни кузатишда давом этди. Қуш қанотларини йиғиб яна сувга шўнғиди. Сўнг учар балиқ ортидан қуваркан, ожиз ва уқувсиз қанот қоқди. Чол сув сал-пал тўзғиётганини кўрди, – тилла макрель ўзидан қочаётган балиқни таъқиб этарди. Балиқ сувга тушадиган онда, худди унинг остида пайдо бўлмоқлик учун, макрель шиддат билан сузиб, балиқ қаршисидан кесиб чиқишга интиларди.

      «У ерда жуда катта макрель тўдаси борга ўхшайди, – ўйлади чол. – Улар бир-бирларидан анча нарида сузишади, балиқнинг қочиб қутулиши амри маҳол. Қушнинг бўлса, уни чангалга олишга ҳеч қандай умиди йўқ. Учар балиқ фрегатга ҳаддан ташқари йириклик қилади. У қушни ўзига етказиб бўпти».

      Чол учар балиқнинг сувдан қайта-қайта отилиб чиқаётганини, қуш эса уни тутиш учун ношуд ва ўнғайсиз ҳаракатлар қилаётганини кузатиб борарди. «Макрель қўлдан чиқди, – деб ўйлади чол. – У жуда ҳам узоққа жуда ҳам тез сузиб кетади. Аммо, балки менга тўдасидан айрилиб қолган макрель дуч келиб қолар, ажаб эмас, яна унинг яқинида менга аталган катта балиқ ҳам сузаётган бўлса! У қаердадир бўлиши керак-ку, ахир».

      Ер устида булутлар энди худди тоғ тизмалари каби юксалиб кўринар, қирғоқ эса узун яшил қийқага ўхшар, унинг ортида оч зангори тепалар чўзилиб кетган эди. Сув тўқ кўкимтир, деярли бинафша ранг тусга кирди. Чол сувга қараган кезларда, у зим-зиё океан қаърида планктонларнинг қизғимтир жилвалари, ҳамда қуёш нурларининг ажиб СКАЧАТЬ