Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 2

Название: Чол ва денгиз

Автор: Эрнест Миллер Хемингуэй

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-874-0

isbn:

СКАЧАТЬ оқим ўзгармаса, эртага кун яхши бўлади, – деди чол.

      – Қаерда ов қилмоқчисан?

      – Қирғоқдан узоқроқ жойда. Шамол ўзгарганда қайтаман. Тонг отмасдан чиқаман.

      – Шеригимни ҳам узоқроқда ов қилишга кўндириш керак бўлади. Агар қармоғингга жуда катта балиқ илиниб қолса, биз ёрдамлашиб юборамиз.

      – Унинг қирғоқдан кўпроқ узоқлашишга тобиноби йўқ.

      – Шунақа, – деди бола. – Аммо мен унинг кўзи ўтмайдиган бирон нарсани топишга ҳаракат қиламан. Жуда бўлмаса, чайкалар бор-ку. Ўшанда уни тилла макрель тутамиз деб узоқроққа боришга кўндириш мумкин.

      – Наҳотки унинг кўзлари шу қадар ожиз бўлиб қолган бўлса?

      – Нимасини айтасан, кўр деса ҳам бўлади.

      – Қизиқ. У, ахир, ҳеч вақт тошбақа овламас эди, шекилли. Ўзи шу тошбақа ови ҳаммадан ҳам кўзни ўтмас қилиб қўяди.

      – Лекин сен шунча йил тошбақа деб, Москит қирғоғига борсанг ҳам, кўзларинг барибир, жойида-ку.

      – Менми? Менинг зувалам ўзи бошқача узилган.

      – Агар жуда ҳам каттакон балиқ дуч келиб қолса кучинг етармикин?

      – Етса керак, деб ўйлайман. Ҳамма гап – эпчилликда.

      – Асбобларни уйга элтиб қўяйлик-а. Кейин мен тўрни олиб, сардин тутишга бораман.

      Улар асбобларни қайиқдан туширишди. Чол елкасига мачтани олди, бола эса, жигарранг калава ипдан чамбарчас тўқилган қармоқ чилвирлари солинган яшик, чангак ва дастали гарпунни кўтарди. Қайиқда хўраклар солинган яшик ҳамда йирик балиқларни сув бетига тортиб чиқарилганда, уларни гаранг қилиш учун ишлатиладиган тўқмоқ қолди. Чолнинг асбоб-ускуналарини ўғирлаб кетиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаса керак эди, аммо елкан ва оғир анжомлар тун шабнамидан нам тортиб қолмаслиги учун уларни уйга олиб бориб қўйган маъқул эди. Гарчи чол ўз нарсаларига шу ерлик одамлардан биронтаси ҳам кўз олайтирмаслигига амин бўлса-да, ҳарқалай, чангак ва гарпунини ёмон кўздан ҳолироқ тутишга ҳаракат қиларди.

      Улар йўлдан чолнинг кулбасига кўтарилдилар ва ланг очиқ эшикдан ичкарига киришди. Чол мачта ва унга ўралган елканини деворга суяди, бола эса, қўлидаги нарсаларни унинг ёнига қўйди. Мачтанинг узунлиги бу ерда auguo деб аталадиган қирол пальмаларининг япроқларидан қурилган кулбанинг бўйига тенг эди. Кулбада каравот, стол, стул ва қуруқ саҳнга пистакўмир билан оби ёвғон тайёрлаш учун ўйилган ўчоқ бор эди. Унинг текислаб қуритилган толасимон япроқлардан бўлган жигарранг деворларини Тангри қалби ва Santa Maria del Cobreнинг рангдор олеаграфия билан ишланган тасвири безаб турар эди. Булар унга марҳум хотинидан қолган эди. Қачонлардир деворда хотинининг рангдор сурати ҳам осиғлиқ турарди, аммо кейин чол уни бекитиб қўйди, чунки кўзи тушса жуда-жуда эзилиб кетарди. Энди сурат бурчакдаги токчада, тоза кўйлак остида ётарди.

      – Кечки овқатга ниманг бор? – сўради бола.

      – Бир товоқ сариқ гуруч билан балиқ. Ейсанми?

      – Йўқ, мен уйда овқатланаман. Сенга ўт ёқиб берайми?

      – Керакмас. Кейинроқ ўзим ёқаман. Балки, гуручни совуқлигича ерман.

      – Тўрни СКАЧАТЬ