Название: Чол ва денгиз
Автор: Эрнест Миллер Хемингуэй
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-08-874-0
isbn:
– Их! – кафтини мих тешиб ўтиб, ёғочга кириб бораётганда, одам тилидан беихтиёр отилиб чиқадиган, маъноси йўқ сўз, тўғрироғи, ун берди чол.
– Galanos9, – деди у овоз чиқариб.
Чол, биринчи сузғич ортидан иккинчисининг ҳам пайдо бўлганини кўрди ва шу уч қиррали жигарранг сузғичлардан, ҳамда думининг шитоб билан биланглашидан, булар керик бурун акулалар эканини билди. Улар балиқ ҳидини туйиб, ўзларини қўярга жой тополмай қолишган ва очликдан тамомила ўлар ҳолатга келиб, иштаҳани карнай қилувчи бу ҳидни гоҳ йўқотиб, гоҳ яна топиб келишарди. Улар дақиқа сайин тобора яқинлашар эдилар.
Чол елканни мусти-метин қилиб маҳкамлаб ташлади, рулни ҳам чув қоқиб қўйди. Кейин у пичоқ боғланган эшкакни кўтарди. Қўллари чидаб бўлмас даражада оғриб турганидан, уни авайлаб, бир амаллаб кўтарди. Қўлларим жилла қурса бир озгина ёзилсин деб, бармоқларини бетўхтов чақачум қилар эди. Сўнг қўллар бутун оғриққа бира тўла бардош берадиган бўлиб кўниксин, кейин яна ишдан бўйин товлаб юрмасин учун эшкакни бор кучи билан чангаллаб олди ва акулаларнинг яқинлаб келишини кузата бошлади. Чол уларнинг керик бурун, япасқи бошларию, оқ ҳошияли кўкрак сузғичларини кўриб турарди. Булар – акулалар ичида энг палид, энг ярамас ва энг сассиқ балохўрлари ҳисобланарди: нафс туғён урган маҳалларда улар, ҳатто қайиқнинг эшкаги билан рулига ҳам ташланишдан тоймас эдилар. Агар тошбақа денгиз юзида мабодо пинакка кета қолса, бундай акулалар унинг оёқларини чўрт узиб кетишади, жуда ҳам очиққан маҳалларида эса, ҳатто балиқ қони ёки шилимшиғининг ҳиди келмаётган одамга ҳам сувда ҳужум қилишаверади.
– Их! – деди чол. – Ҳай, майли энди кела қолинглар.
Ҳа, улар сузиб келишди. Аммо улар макога ўхшаб келишгани йўқ. Улардан бири ялт-юлт қилди-ю, ўзини қайиқ остига урди. У балиққа ташланганда, қайиқнинг қанчалик қалтираб кетгани чолга, айниқса, би-линди. Бошқа бири бўлса ўзининг қисиқ сарғиш кўзлари билан чолга шинграйиб турди, кейин оғзини тарвақай очиб, балиқнинг мако ғажиган ерига ўзини урди. Чолга унинг жигарранг боши устидан елка томонига чўзилиб ўтган, мия билан умуртқа бирбирига уланиб кетадиган жойдаги чизиқ аниқ кўриниб турарди, у эшкакка маҳкамланган пичоқни худди шу ерга санчди. Кейин пичоқни суғуриб олиб, уни яна акуланинг мушукникига ўхшаш сариқ кўзларига урди. Акула жон талвасасида балиқдан айрилди ва оғзида қолган гўштни йўл-йўлакай қўймай ютаркан денгиз қаърига сирғалиб кетди.
Қайиқ ҳамон иккинчи акуланинг балиққа бўлган ҳужумидан қалтираб турарди. Чол акулани қайиқ остидан чиқариш учун елканни ёйиб, қайиқни кўндаланг айлантириб қўйди. Акулани кўрган ҳамоно, у борт оша энкайди ва пичоқ урди. Пичоқ акуланинг лаққа гўшт ерига тўғри келди-ю, аммо қаттиқ тери унинг чуқурроқ кириб боришига йўл қўймади. Зарбдан чолнинг қўлларигина эмас, елкалари ҳам сирқираб кетди. Бироқ акула ко� СКАЧАТЬ
9
Акуланинг олачипор бир тури (исп.).