Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 14

Название: Чол ва денгиз

Автор: Эрнест Миллер Хемингуэй

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-874-0

isbn:

СКАЧАТЬ нафи тегмайди.

      «Бир оз тотиниб ол, – деб ўйлади у қоп-қора сув ва унга қиялаб кетган ўрамга назар солар экан, – билагинг бақувватроқ бўлади. Бу қўлда нима гуноҳ бор? Ахир, сен қаторасига неча соатдан бери балиқни ушлаб турибсан ўзинг. Аммо барибир охиригача ундан айрилмайсан. Ҳозирча тотиниб ол».

      У балиқнинг бир бўлагини олиб, оғзига солди ва оҳиста чайнай бошлади. Мазаси у қадар кўнгил айнитар даражада эмас эди.

      «Ҳатто увоғини ҳам таъмини йўқотмаслик учун яхшилаб чайна, – деб ўйларди у. – Қани энди буни лимон ёки жуда бўлмаса, туз билан қўшиб туширсанг, додига ким етсин».

      – Хўш, қалай, ўзингни яхши сезяпсанми? – деб сўради у худди мурданики сингари тарашага айланиб кетган қўлидан. – Сени деб, яна бир бўлакни ейман.

      Чол боя ўртасидан бўлинган тилимнинг иккинчи бўлагини оғзига солди. Эринмай чайнаб, кейин пўстини тупуриб ташлади.

      – Хўш, нечук, енгил тортдингми? Ёки ҳали ҳам ҳеч нима сезмаяпсанми?

      У яна бир бўлакни олиб, уни ҳам еб олди.

      «Ажойиб, этли балиқ экан, – деб ўйлади у. – Яхшиямки, қўлимга макрель эмас, тунец тушди. Макрель ўлгудай чучмал бўлади. Бу балиқда бўлса, шира деярли йўқ ва бунинг устига таом сифатида бақувват. Айтгандай, бекорчи хаёллар билан мия чалғитишнинг нима ҳожати бор, – деб ўйлади у. – Қиттаккина бўлса ҳам тузнинг бўлмагани чатоқ бўлди-да. Бу қолган бўлаклар офтобда нима бало бўлади – қоқланадими ёки ҳидланиб қоладими, билмайман. Шунинг учун, оч бўлмасам ҳам, яхшиси уни еб қўя қолай. Улканвой ҳам ўзини мулойим ва мўмин тутяпти. Мен тунецни охиригача еб тугатаману, сўнг бошга тушганини кўришга ҳозир бўламан».

      – Сабр қил, қўл, – деди у. – Кўряпсанми сени деб, ўлар-тириларимга қарамай ҳаракат қиляпман.

      «Катта балиқни ҳам меҳмон қилишим керак эди аслида, – деб ўйлади у. – Ахир, у менга йўлдош бўлиб қолди. Аммо мен уни ўлдиришим керак. Бунинг учун эса куч-қувват лозим бўлади».

      Чол тунецнинг ҳамма тилимларини оҳиста ва покпокиза еб битирди. Қўлини иштонига сурта-сурта, қаддини ростлади.

      – Хўш, энди, қўл, – деди у, – сен чилвирни қўйиб юборсанг ҳам бўлар. Майнавозчилигинг тугамагунча, ўнг қўлим билан эвини қилиб тураман.

      Олдин сўл қўли билан ушлаб турган йўғон ўрамни, энди чол чап оёғи билан қисиб олди ва балиқнинг оғирлигини елкасига оларкан, ўзини орқага ташлади.

      – Худоё, ишқилиб, бу томир тортиш ўтиб кетса бўлгани! – деди у. – Ким билади, ҳали бу балиқнинг бошига нима хаёллар келмайди.

      «Кўринишдан ҳозирча ипакдай, – деб ўйлади у, – бамайлихотир ҳаракат қиляпти. Аммо хаёлида нима бор? Ва мен нима қилишим керак? У шунчалик улканки, мен ўз режамни унинг режасига мувофиқлаштирмасам бўлмайди, ахир. Агар у сузиб чиқса, мен уни ўлдира оламан. Мабодо у бутунлай чиқмай қолса-чи? Унда мен ҳам у билан бирга қоламан».

      У томир тортишишдан чангак бўлиб қолган қўлини иштонига суртиб, бармоқларини ёзишга уринди. Аммо қўл очилмас эди. «Эҳтимол, СКАЧАТЬ