Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 29

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ вайрон қилдингиз. Мен у инсоннинг ҳатто ботинкасининг ипини боғлашга ҳам номуносиб ҳисоблардим ўзимни. Натижада, у ўлди. Мана шу ерда, шу хонада кечаси, менга раҳм қилинг, деб ялиниб-ёлборганларим эсингиздами? Ўшанда сиз юзимга бақрайиб туриб хахолаб кулган эдингиз! Ҳозир ҳам кулмоқчи бўляпсиз, лекин лабларингиз титраяпти. Аблаҳ! Қўрқоқ махлуқ! Мени бошқа кўришни ўйламаган бўлсангиз керак? Лекин мен айнан ўша кечаси қандай қилиб ҳузурингизга киришни ва сизни ёлғиз учратиш мумкинлигини билиб олган эдим. Хўш, Чарльз Милвертон, менга айтадиган яна қандай гапингиз бор?

      – Қўрқитдим деб ўйламай қўя қолинг, – деб жавоб қилди Милвертон ўрнидан тураркан. – Агар товуш чиқарсам, шу заҳоти хизматчиларим кириб келиб сизни қўлга олишади. Лекин мен раҳм қиламан, зеро, нега бунчалик дарғазаб эканлигингизни тушунаман. Яхшиликча чиқиб кетинг бу ердан. Шу билан мусоҳабага барҳам берайлик.

      Лекин аёл ҳамон қўлларини плаши ичига яшириб, заҳарханда жилмайганча жойидан жилмай турарди.

      – Сиз мени жувонмарг қилган эдингиз, аммо энди бошқа ҳеч кимнинг умрига зомин бўла олмайсиз. Сиз менинг дилимни вайрон қилган эдингиз, энди ҳеч бир кимсанинг қалбини эза олмайсиз. Мен башариятни сиздек заҳарли илондан халос этаман. Мана, ол тегишингни, кўппак!

      Аёлнинг қўлида жажжигина пистолет ялт этди. Устма-уст битта, иккита, учта ўқ узилди… Пистолетнинг оғзи Милвертоннинг кўксидан ярим метр масофада эди. У гандираклаб столга юзтубан йиқилди, йўтали тутиб қоғозларни чангаллади. Кейин каловланиб ўрнидан турди-да, стол ортидан чиқди. Олтинчи ўқ гумбирлади-ю, у ерга «гурс» этиб қулади.

      – Мени едингиз, – деб пичирлай олди, холос. Аёл мурдага тикилиб турди-да, пошнаси билан унинг юзига бир тепди. Кейин яна тикилди – Милвертон инграмади ҳам, қимирламади ҳам. Аёл жойидан қўзғалгани эшитилди, дим хонага тунги салқин ҳаво эсиб кирди-ю, қасоскор хоним ғойиб бўлди. Биз бу фалокатга йўл қўймаслик учун минг уринганимизда ҳам у одамни ўз қисматидан қутқариб қололмаган бўлардик; лекин шунга қарамай, агар аёл гандираклаётган Милвертонга кетма-кет ўқ узаётган пайтда Холмс қўлимдан маҳкам ушлаб қолмаганида борми, албатта ёрдамга отилиб чиққан бўлардим. Мен дўстимнинг қай маънода қўлимни маҳкам сиққанига тушундим. Бу билан Холмс, буни бизга дахли йўқ, ниҳоят одил суд бу разолат бандаси устидан чиқарган ҳукмини ижро этди, бизнинг ўз бурчимиз, ўз мақсадимиз бор, шуни унутмаслигимиз керак, демоқчи бўлган эди. Аёл ғойиб бўлган ҳамоно Холмс ички эшик олдига шипиллаб бориб калитни бураб, уни қулфлади. Айни шу пайт уйнинг ҳар томонидан шовқин-сурон ва югурган оёқ товушлари эшитила бошлади. Ўқ овози бутун хонадонни оёққа турғизган эди. Холмс ҳеч ҳовлиқмасдан темир сандиқ олдига борди, у ердаги даста-даста мактубларни иккала қўли билан сидириб олиб, оловга ташлади, кейин яна ва яна олиб ташлайверди, хуллас, сандиқни шипшийдам қилди. Шу пайт кимдир эшик бандини босди, сўнг уни тапиллата бошлади. Холмс атрофга тез кўз югуртириб чиқди. Милвертоннинг столида ўлим даракчиси – қонга бўялган мактуб ётарди. Холмс уни ҳам каминга ташлади. СКАЧАТЬ