Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 25

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ бугун кечқурун мен яна икки киши билан учрашишим лозим, ўзингиз биласиз, бу ердан Хемстедгача анча йўл.

      Милвертон юриб келиб, стул суянчиғига ташлаган пальтосини олди ва қўлини револьверига қўйганча эшик томон йўл олди. Шунда мен стулни олиб унга отмоқчи бўлган эдим, лекин Холмснинг бош чайқаганини кўриб, яна уни ерга қўйдим. Милвертон тиржайганча бизга таъзим қилиб ва қошларини учириб хонадан чиқди, орадан бир зум ўтгач, кўчадан карета эшигининг «қарс» этиб ёпилгани ва ғилдиракларнинг шалдираб юриб кетгани эшитилди.

      Холмс қўлларини шимининг чўнтагига тиқиб, бошини эгганча, кўзини каминдаги лаққа чўғдан узмай ўтирарди. Шу алфозда у ярим соатча чурқ этмай ўтирди. Сўнг қатъий бир қарорга келган одамдек сапчиб ўрнидан турди-да, ётоқхонаси томон юрди. Салдан кейин у ердан қилиқлари анча бетакаллуф, эчкисоқол, олифта бир ҳунарманд йигит чиқди. У сопол трубкасини чироқдан тутатиб олиб, эшик тутқичидан ушлади.

      – Мен тезда қайтаман, Уотсон, – деди у ва зулмат тун қўйнига кириб кўздан ғойиб бўлди.

      Тушунишимча, дўстим Чарльз Огастес Милвертонга қарши жанг бошлаган эди. Лекин бу жангнинг нима билан тугаши етти ухлаб тушимга кирмаган эди.

      Холмс бир неча кун муттасил ҳар хил пайтда шу қиёфада уйдан чиқиб юрди. Тўғри, дўстимнинг Хемстедга қатнаётганини ва вақтини бекор ўтказмаётганини билардим, аммо унинг қандай иш билан шуғулланаётганидан мутлақо бехабар эдим. Ниҳоят, ташқарида бўрон қутураётган рутубатли оқшомларнинг бирида, у уйга қайтиб келиб, либосини ечди ва оловга яқин ўтириб самимият билан хандон отиб кулиб юборди.

      – Сиз, Уотсон, менда уйланишга мойиллик борлигини ҳеч сезганмидингиз?

      – Йўқ, сезмагандим.

      – Бўлмаса, билиб қўйинг, мен бир қиз билан аҳд-паймон қилиб келдим.

      – Азиз дўстим! Табрикла…

      – Қаллиғим –Милвертоннинг уй ходимаси.

      – Ё тавба, бу нима қилиқ, Холмс?

      – Менга Милвертон тўғрисида маълумотлар керак эди.

      – Ҳатто шу даражага бордингизми?

      – Ўзга иложим йўқ эди. Камина омади юришган мисгарман, исмим – Эскот. Биз ҳар куни кечқурун сайр қилдик, суҳбатлашдик. Э Худо! Ҳиқилдоғимга келди у суҳбатлар! Лекин ниятимга етдим. Энди мен Милвертоннинг уйини худди беш қўлимдек биламан.

      – Ахир, қиз нима бўлади, Холмс?

      У елкасини учириб қўйди.

      – Бошқа иложимиз йўқ эди, азизим Уотсон. Ов қилгандан кейин биракай ов қилиш керак. Лекин мен мамнуният билан сизга шуни баён қилишим мумкинки, бу борада рақибим бор, у қиздан юз ўгирганимни кўрган заҳоти албатта ўрнимни эгаллайди. Қандай ажойиб тун!

      – Сизга ёқадими шунақа ҳаво?

      – Бу айни муддао. Мен бугун тунда Милвертоннинг уйига кирмоқчиман, Уотсон.

      Унинг ниҳоятда жиддият ва қатъият билан айтган бу гапини эшитдим-у, нафасим ичимга тушиб, аъзойи баданим жимирлаб кетди. Зулмат тун қўйнида чақмоқ СКАЧАТЬ